RU

Последние новости

07:25Ўзбекистон Суперкубоги. Бугун Ўзбек "Эл Классико"си бўлиб ўтади  0 04:25Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Эльче" 4:1. Арда Гюлер 70 метрдан гол урди  6 04:05АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1  1 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Эльче"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  13 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  24 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  3 02:25Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба  0 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  24 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  3 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  8 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  3 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0

"Гулистон" Биринчи лигада иштирок этади Новости

"Гулистон" Биринчи лигада иштирок этади

Клуб ПФЛ рўйхатидан ўтди ва лига томонидан жамоанинг қатнашувчилар рўйхатига қўшилгани тасдиқланди.

"Ҳозирда жамоамиз янги мавсумга тайёргарликни режадагидек давом эттирмоқда. Ўтган ҳафтада "Сўғдиёна"га қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Тайёргарлик режасидан яна бир нечта назорат ўйинлари ўрин олган. Бу ҳақда албатта расмий каналда хабар берамиз. 

Катта мақсад ва вазифалар билан янги мавсумга пухта ҳозирланаётган жамоамиз 2027 йилда Про лигада иштирок этиш учун потенциал номзодлардан бири ҳисобланади. Профессионаллик сари ҳаракат қилаётган "Гулистон" футбол клуби таркибни кучайтириш, маҳаллий иқтидорли ўйинчиларни жамоага жалб қилиш йўлида босқичма-босқич ҳаракат қиляпти. Селекция ишлари давом этмоқда. Тез орада клуб сафига қўшиб олинган янги ўйинчилар ҳақида батафсил маълумотлар берамиз.

Айни вақтда Гулистон шаҳридаги "Марказий" стадионида таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Шу боис жамоамиз янги мавсумни Янгиер шаҳрида ўтказади. Клуб ҳозирда айнан шу ерда машғулотларни кунига икки маҳалдан олиб бормоқда. Мавсум стартига қадар клуб таркибни сезирарли ва сифатли ўйинчилар ҳисобига кучайтиради ҳамда ўз мақсадлари сари дадил қадам ташлашга ҳозирланмоқда", – дейилади клуб хабарида.

Аввалроқ "Гулистон" қайта тиклангани ва жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилгани маълум қилинган эди. 

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика