RU

Последние новости

02:16Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан йирик ғалаба, "Кристал Пэлас" ўз майдонида мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 02:00Европа лигаси. "Рома" ўз майдонида ютқазди, Дайчнинг дебютида "Ноттингем Форест"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:41Тчуамени: "Адолатли ғалабани қўлга киритдик"  0 01:24Виртц АПЛнинг барча футболчиларидан энг яхши натижа қайд этмоқда  0 00:59Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ягона гол эвазига ғалабага эришди  0 00:43УЕФА ЕЧЛнинг ҳафта рамзий термасини эълон қилди  0 00:19Рафаэль Бенитес Грецияда иш бошлайди ва рекорд маош олади  3 00:00Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 2:0   0 23:47Европа лигаси. "Бетис" дуранг ўйнади, "Астон Вилла" ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:32"Манчестер Сити"да 2 ўйин ўйнаб, 11 соврин ютган футболчи фаолиятини якунлади  1 23:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 22:55Биринчи лигада 1-босқич ўйинлари якунланди, медиа жамоаси қатнашадиган плей-оффга қуръа ташланди  0 22:32Александр Хомяков: "Характер томондан ўзимизни кўрсата олдик"  2 22:20Суперлига. "Хоразм" – "Пахтакор" 0:1  1 22:13Иван Бошкович: "Бу "Сўғдиёна"нинг сўнги уч йилдаги энг ёмон ўйини бўлди"  3

Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик" Новости

Григорий Колосовский: "Бугун "Арал"дан кўра иккита кўп хато қилдик"

Про-лиганинг 10-тури доирасида "Арал" - "Локомотив" ўйинидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида қатнашди.

- Биз рақибдан кўра иккита кўпроқ хато қилдик. Замонавий футболда ҳар бир вазият учун максимал куч билан ёндашиш керак. Бугунги 90 дақиқа мобайнида биз бу борада рақибдан ортда қолдик. Ундан ташқари, биз "Арал" каби яхши даражадаги жамоага бундай вазиятларни бермаслигимиз керак эди. Бугун ҳам ҳакамликда муаммолар бўлди. Иккинчи ўтказиб юборилган голда фол бор эди, фойдамизга пенальти берилмади. Бу ҳакамнинг виждонига ҳавола. Пенальти вазиятини кўрдик, пенальти бор эди. Иккинчи голда ҳимоячимиз тўпни йўқотганида фол бор эди. Ҳакам ўйинни давом эттиришни истади, натижада дарвозамизга гол урилди. Майдоннинг ҳолати ҳам унчалик зўр эмасди. Ўйинолди машғулотга чиққанимизда ҳаво ҳарорати 60дан юқори эди. Майдон шунчаки ёнаётганди. Бундай пайтда кечки соат 6да футбол ўйнаш жуда оғир. "Арал" жамоаси футболчилари майдоннинг бундай специфик ҳолатига ўрганган, қўшимчасига жуда иссиқ ҳаво ҳам бор. Латвиядаги футбол мактабида ишлаганимда ҳам у ердаги майдон бу ерникидан анча яхши эди. Бу майдондаги тўпнинг сакрашини тахмин қилиб бўлмайди. Биз жуда ёмон ўйнадик, кўп хатолар қилдик. Шундай бўлса ҳам бу майдон билан нимадир қилиш керак. 

- "Локомотив" футболчилари бугун ғалабага иштиёқсиз майдонга тушгандек кўринди.

- Йўқ, мавсум давомида бизда иштиёқ юқори бўлмоқда. Аксинча, рақиблар кўп нарсаларни исботлаш учун майдонга тушишди. Улар ўз мухлисларига, мураббийларига номинал фаворитдан ёмон ҳолатда эмаслигини кўрсатишни исташди. Шу сабабли ҳар бир ўйиннинг биринчи дақиқасидан то охиригача курашиш керак. Бугун бизда бу ўхшамади. Биз ўзимиз яратган вазиятларимизга бор кучимизни ишлатишга ҳаракат қилдик. 

- Бугун асосий камчилик нимада бўлди: тактика, вазиятлар яратиш ёки эътиборнинг йўқолиши?

- Менимча футболчилар ўзларини ўйинга бағишлай олишмади. Таркибдаги футболчиларнинг маҳоратини инобатга олсак, бизда бу ёмон эмас. Бундай ўйинларга жамоани руҳлантириш осонмас. Чунки рақиб ўз майдонида ҳар бир микровазиятда ҳам гол уришга ҳаракат қилади. Биз ҳар бир эпизодда мағлуб бўлаверсак, албатта, ғалаба қозона олмаймиз. 

- Натижага қарамасдан бугун жамоангизда яхши ҳолатлар бўлдими?

- Биз бугун тўп билан кўпроқ бўлдик ва рақибни кўп ҳимояда ушладик. Ҳимоядан ҳужумга тезроқ ўтдик, яхши паслар ўйнаётганимизда майдон тугаб қолаверди. Бизда ҳам яхши вазиятлар бўлиши керак эди. Даврон Ҳошимов қанотдан тўпни оширганида пас яхши чиқди, бироқ майдон торлик қилиб қолди. 

- Шу орқали биринчи давра якунига етди. Жамоа иккинчи даврага тайёргарликни қандай олиб боради?

- Барча жамоалар каби. Олдинда бизни катта меҳнат кутмоқда. Чунки бу ерда кураш жуда катта. Лигадаги барча жамоалар ўйиннинг бошидан охиригача курашмоқда ва очколар олишга интилмоқда. Биз ҳам кейинги ўйинларда ҳозиргидагидан кўра анча яхшироқ бўлишимиз керак.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика