Гонконг Ўзбекистонга бразилиялик ўйинчиларсиз ташриф буюради
23 мар 11:34
Новости
Гонконг Ўзбекистонга бразилиялик ўйинчиларсиз ташриф буюради
Мазкур футболчилар 3-турни асосий таркибда бошлаганди.
Гонконг терма жамоаси жаҳон чемпионати саралаши 2-босқичи 4-туридан ўрин олган Ўзбекистонга қарши учрашувда майдонга тушиш учун бугун Жанубий Корея орқали Ўзбекистонга учиб келиб, тайёргарликни бошлайди.
Ўзбекистонга қарши дастлабки ўйиндан сўнг таркибда бир қатор ўзгаришлар мавжуд. Жумладан, келиб чиқиши Бразилияга бориб тақаладиган ва Гонконг фуқаролигини қабул қилган вингер Эвертон ва ҳимоячи Элио мазкур баҳсда иштирок этмайди. Шунингдек, Чунг Леан ҳам жамоа билан бирга эмас.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Гонконг ўртасидаги жавоб учрашуви 26 март куни соат 19:30 да старт олади.
Похожие новости
16:17
ЎзПФЛ делегацияси "ФарДУ" клубида лицензиялаш талаблари бажарилиши юзасидан ўрганиш олиб борди 3
Комментарии