RU

Последние новости

01:51Расман: Оле-Гуннар Сульшер истеъфога чиқарилди  1 01:30Отабек Боймуродов: "Ҳар бир рақиб учун алоҳида тайёрланамиз"  1 01:08Конференциялар лигаси саралаши. "Фиорентина"дан суперкамбэк!  0 00:49Ўзбекистон U23 термаси Осиё Кубоги саралаши учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:26"Истанбул Башакшеҳир" миссияни уддалай олмади  51 00:13"Манчестер Юнайтед"нинг асосий футболчиси "Челси"га ўтмоқда!  4 23:56Аёллар ўртасидаги ОЧЛ саралаши. "Севинч" "Ал Насср"ни бурчакдан урилган гол эвазига мағлуб қилди  1 23:33Диёр Холматов: "Европага кетишим шу йиғиндан кейин ҳал бўлади"  7 23:17"Кристал Пэлас" ўз тарихида илк марта еврокубокларда ўйнайди  0 22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  1 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  28 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  2 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  4 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  22

Гонконг бош мураббийи: "Биз Ўзбекистонга шунчаки саёҳат қилгани келмадик" Новости

Гонконг бош мураббийи: "Биз Ўзбекистонга шунчаки саёҳат қилгани келмадик"

ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Гонконг ўртасидаги ўйиндан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди.




Матбуот анжуманининг биринчи қисмида Гонконг бош мураббийи Йорн Андерсен ва футболчи Ву Чун Мин иштирок этди.

"Ўтган ҳафта Гонконгда ўтган биринчи ўйинда бизга осон бўлмади. Аммо биз Ўзбекистонга шунчаки саёҳат қилгани келмадик. ФИФА рейтингида фарқ катта, эртага муносиб ўйин кўрсатишга уринамиз. Ўзбекистон Эрон сингари кучли жамоа. Эртага ғалаба учун курашамиз, биз ўйиндан ўйинга ўсиб боряпмиз. Ушбу босқичдаги ўйинлар келажакда тажриба бўлиб хизмат қилади", - деди Йорн Андерсен.

"Биринчи ўйин Ўзбекистон фойдасига ҳал бўлди, аммо биз жамоа ўйинини таҳлил қилдик. Эртага ғалаба учун майдонга тушамиз", - деди Ву Чун Мин.




- Эртага Сречко Катанец захира ўриндиғида бўлмайди. Сиз бош мураббий сифатида
- Шуни айтишим керакки, Катанец билан яхши танишман. Футболчилик пайтида у "Штутгарт"да мен "Айнтрахт Франкфурт" сафида ўйнаганимизда тўқнаш келганмиз. Мураббий сифатида ҳам яхши биламан. Унинг йўқлиги жамоага катта таъсир қилади деб ўйламайман. Катанецнинг кучли ёрдамчилари бор.

- Ўтган йилнинг ўзида Гонконг U-23 терма жамоаси бош мураббийи сифатида 4 марта Ўзбекистон билан тўқнаш келдингиз ва 4 марта мағлуб бўлдингиз. Ўтган ҳафта ҳам ютқаздингиз. Сиз учун Ўзбекистон "қора туш"га айланиб қолдими?
- Тўғри айтяпсиз ўтган йил Ўзбекистонга қарши жуда кўп тўқнаш келдим. Бир нарсани тушунинг, биз кичик футбол мамлакатимиз. Кучли терма жамоаларга қарши ўйнаш қийин. Осиёдаги энг кучли 6 та жамоа айтиш мумкин бўса Европа даражасида футбол намойиш этади. Биринчи ўйиндан кейин янги тактикаларни синаб кўрдик. Агрессив ўйнашга уринамиз, 5-6 нафар асосий футболчимиз бизга ёрдам бера олмайди. Аммо биз ижобий натижага ҳаракат қиламиз.

- Эртанги ўйин қанчалик даражада муҳим? Гуруҳдаги вазият бўйича нима дейсиз?
- Биз учун гуруҳдаги ҳар бир ўйин жуда муҳим. Бир ҳафта олдин бир тайм давомида гол ўтказмадик ва яхши ўйнадик, аммо хатога йўл қўйдик ва гол ўтказиб юбордик. Эртага ўзимизнинг яхши томонларимизни кўрсатишга уринамиз.

- Гонконг матбуотида Ўзбекистондаги машғулот майдони танқид қилинди. Сизнинг машғулот майдони борасидаги фикрингиз қандай?
- Агар Гонконг матбуотида шундай ёзилган бўлса, бу уларнинг иши. Биз Эронда ва бошқа мамлакатларда машғулотлар ўтказдик. Ўзбекистондаги шароитлар улардан анчагина яхши.




Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика