RU

Последние новости

19:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" (матнли трансляция)  29 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  1 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:30Суперлига. "Динамо" - "Хоразм" 1:1 (Матнли трансляция)  7 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  5 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  18 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  5 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  28 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  29 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  3 14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  7

Гильерме Гедеш: "Ғалаба туғилган кунимга кутилмаган совға бўлди" Новости

Гильерме Гедеш: "Ғалаба туғилган кунимга кутилмаган совға бўлди"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Навбаҳор" (2:3) ўйинидан кейин меҳмонлар ўйинчиси Гильерме Гедеш ўз фикрини билдирди.

- Туғилган кунингиз билан табриклайман! Ушбу кун сиз учун қандай ўтди?

- Туғилган куним билан табриклаганингиз учун раҳмат. Жуда хурсандман. Ғалаба мен учун кутилмаган совға бўлди.

Одатда, футболчилар ҳаётида биз бундай унутилмас лаҳзаларни уйдан узоқда ўтказамиз, лекин жамоа бизнинг иккинчи оиламиз ҳисобланади. Футбол ҳадя этган бу оила билан бирга эканлигимдан жуда хурсандман, айниқса сюрприз сингари келган мазкур ғалаба мени янада мамнун этди.

- "Навбаҳор"га мослашиш жараёни қийин бўлмадими?

- Мавсумнинг дастлабки қисмида тил билан боғлиқ муаммолар туфайли бироз қийинчилик бўлди, чунки бу ерда тил ўрганиш осон эмас. Бу ерда баъзан русча сўзлашишади, лекин бошиданоқ жамоа томонидан қўллаб-қувватландим, шунинг учун бу жараён яхши мослаша олишимга ёрдам берди.

- Сиз кўп йиллар давомида Бразилиянинг турли лигаларида тўп тепгансиз. Ўзбекистон Суперлигасини солиштирганда, қандай фарқ ва ўхшашликлар мавжуд?

- Бразилияда техник маҳорат жуда юқори даражада, лекин бу ердаги вазият ҳам ўхшаш. Бу ерда ҳам чемпионат жуда кучли. Мен бу чемпионатнинг Бразилиядагига ўхшаш эканлигига ишонаман.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика