RU

Последние новости

15:18"Ливерпуль" — "Эвертон". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  0 14:51Футзал. Ўзбекистоннинг Фаластинга қарши ўйин учун таркиби маълум  0 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  28 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  10 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  3 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  12 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  2 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  11 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1

Германиялик ҳакам "Боруссия" Д совриндан мосуво қилиши мумкин бўлган хатога йўл қўйганини тан олди Новости

Германиялик ҳакам "Боруссия" Д совриндан мосуво қилиши мумкин бўлган хатога йўл қўйганини тан олди

Айни дамда Дортмунднинг "Боруссия"си чемпионлик учун курашмоқда.

Бироқ жамоа 30-турда "Бохум" майдонида муҳим очколарни бой берди. Ушбу учрашувни бошқарган ҳакам Саша Штегеманн дортмундликлар фойдасига пенальти белгиланиши керак бўлганини ва ўша вазиятда хато қилганини тан олди.

"Вазиятни бошқатдан кўриб чиқдим. Адейеми билан бўлган вазият пенальти эди. Майдонда вазиятни тўлиқлигича кўра олмадим. Ҳимоячи катта тезлик билан ҳаракат қилиб келаётганди. Адейеми биринчи бўлиб оёғини қўйганига ишончим комил эди. Албатта, видеоассистент бунга қараб чиқди ва бунга баҳо берди. Ўшанда у ҳам мен хато қилмаганимни айтди. Тавсия сабабли вазиятни кўриб чиқмагандим.

Мониторга боришим мумкинмиди? Ҳа, агарда ўзимга шубха қилганимда. Майдонда ундай бўлмади. Агарда вақтни ортга қайтарганимизда, албатта, вазиятни ўзим мониторга бориб кўрардим. Доимо энг тўғри қарорни чиқаришни истайман. Ўзимдан жахлим чиқиб кетди. Менга ҳам ёқимли бўлмаяпти. Ўша куни жуда-жуда қисқа тунни ўтказгандек бўлдим", - деди Штегеманн.

Ушбу дуранг ортидан "Боруссия" Д пешқадамлик ва чемпионликни бой бериши мумкин.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика