RU

Последние новости

18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  33 18:13ЛаЛига. "Атлетико" - "Реал". Мадрид дербисини кимлар асосий таркибда бошлайди?  1 18:00Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" (матнли трансляция)  3 17:57АПЛ. "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ҳамда "Челси"нинг асосий таркиблари маълум!  4 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0 17:24Шешко "Юнайтед"даги дебют голини урди  0 17:14"Навбаҳор" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  2 16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  5 15:41"Вест Хэм" Поттерни 6 ўйиндаги 5 мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатди  0 14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  1 14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  10 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  6 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  12 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  19

Ғарбий Осиё Чемпионати. Фаластин 2-турни ўтказди, Ливан эса Сурия билан ўйнади Новости

Ғарбий Осиё Чемпионати. Фаластин 2-турни ўтказди, Ливан эса Сурия билан ўйнади

Ироқда IX Ғарбий Осиё Чемпионати бошлангани ҳақида хабар бергандик.

Кеча, Фаластин терма жамоаси мезбонларга қарши тўқнаш келиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Фаластинликлар ярим ҳимоячиси Ислом Батран иккинчи дақиқада белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очган бўлса, ироқликлар Муҳаннад Абдулраҳим ҳамда Ҳусайн Алининг голлари эвазига мувозанатни ўз томонларига оғдиришди. Нуриддин Улд Али шогирдлари мусобақа доирасидаги илк баҳсда Яманни таслим (1:0) этишганди. Ироқ эса очилиш учрашувида Ливанни минимал ҳисобда (1:0) енганди.

Бугун, Ливан 2-тур доирасида Сурияга қарши тўқнаш келиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди. Ливан сафида голларни Нодир Матар ва Мони урган бўлса, рақиб ярим ҳимоячиси Аҳмад ал-Дуни эса жавоб тўпини киритди. 

Эртага,  «B» квартетидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтади. Иордания термаси Баҳрайнга қарши тўқнаш келса, Саудия Арабистон эса Қувайт билан ўйнайди.

Умуман гуруҳ босқичи 11 август куни ўз якунига етади. Гуруҳларда пешқадамликни қўлга киритган терма жамоалар турнир ғолиблиги учун ҳал қилувчи ўйинда майдонга тушишади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика