Футзал. Шуҳрат Тожибоев терма жамоа йиғинига келиб қўшилди
04 янв 2016 12:10
Новости
Футзал. Шуҳрат Тожибоев терма жамоа йиғинига келиб қўшилди
Бугун футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Осиё чемпионатига сўнгги тайёргарлик босқич вазифасини ўтаб берувчи ўқув-йиғин машғулотларини бошлайди.
Унда Хитойнинг "Гансу" клубида фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Шуҳрат Тожибоев ҳам иштирок этмоқда. Эслатиб ўтамиз, Тожибоев Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ҳисобланади.
Бу йиғин доирасида бир нечта ўртоқлик учрашувлари ўтказилиши
режалаштирилган. 22 ва 23 январь кунлари Олма-Ота шаҳрида
Қозоғистон терма жамоаси билан иккита ўйин ташкил этилади. Ундан кейин
терма жамоамиз яна Тошкентга қайтиб келади ва машғулотларни давом
эттиради. 1 февраль куни эса пойтахтимизда Вьетнам терма жамоаси билан
ўртоқлик ўйини ўтказилади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии