RU

Последние новости

04:25Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Эльче" 4:1. Арда Гюлер 70 метрдан гол урди  6 04:05АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1  1 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Эльче"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  12 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  23 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  3 02:25Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба  0 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  24 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  3 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  8 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  3 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2

Тарихда шу кун. Шомуродовнинг порлашини бошлаб берган “Бунёдкор” – “Ал Шабаб” учрашуви Новости

Тарихда шу кун. Шомуродовнинг порлашини бошлаб берган “Бунёдкор” – “Ал Шабаб” учрашуви

Ҳозирги кунда “Истанбул Башакшеҳир” сафида жавлон ураётган ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов 2015–2017 йиллар оралиғида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасида тўп тепганидан хабарингиз бор.

Унинг мазкур клубдаги иккинчи мавсуми ниҳоятда муваффақиятли ўтган десак, муболаға бўлмайди. Шу йили у “қалдирғочлар” билан чемпионатнинг кумуш медалини қўлга киритибгина қолмай, жамоанинг ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқишида ҳам муҳим роль ўйнаган эди.

Жамоадаги илк мавсумида у қадар кўзга ташланмаган бўлса-да, кейинги йилда жамоанинг асосий фигураларидан бирига айланган. Айнан 2016 йилдан сўнг Шомуродовга қизиқиш билдирган клублар сони кескин ортди. Натижада, 2017 йилнинг иккинчи ярмида у Россия чемпионати вакили "Ростов"га йўл олди.

10 йиллар аввал квотларимиз кўпроқ бўлган пайтлар. "Бунёдкор" 2015 йил тўртинчи ўринни олганига қарамай ОЧЛга йўлланма олганди. Фақат бунинг учун плей-офф тўсиғидан ўтиш талаб қилинарди. 2016 йилги ОЧЛ плей-офф босқичида гуруҳ босқичига йўлланма учун ўтказилган “Бунёдкор” – “Ал Шабаб” учрашуви Шомуродовнинг катта футболдаги порлашини бошлаб берган ўйинлардан бири бўлди. Роппа-роса 10 йил олдин шу куни мазкур баҳс ўтказилган.

2015 йилни муваффақиятсиз якунлаган “Бунёдкор” навбатдаги мавсум олдидан таркибни жиддий кучайтиришга эришди. Ўша даврда клуб молиявий жиҳатдан барқарор ҳолатда эди. Жамоа сафига Баҳодир Насимов, Шаҳзод Нурматов, Александр Алимпиевич, Юритса Булят каби тажрибали футболчилар жалб этилди. Ижарада ўйнаган Жавлон Мирабдуллаев ва Дилшодбек Аҳмадалиев жамоага қайтарилди.

Легионер футболчи Алимпиевич 2014 йил мавсумининг биринчи даврасида ОКМК сафидаги ўйинлари орқали мухлисларга яхши танилган эди. Шунингдек, клуб академиясидан Достон Ҳамдамов, Акром Комилов, Забихилло Ўринбоев каби иқтидорли ёшлар етишиб чиқиб, тобланаётган вақтлар.

Жамоага Сергей Лушан бош мураббийлик қиларди. У асосан ёш футболчиларга таяниб, жамоанинг ўйин услубини шакллантирган. Унинг қўл остида кўплаб иқтидорли футболчилар катта футболда ўз ўрнига эга бўлганини алоҳида таъкидлаш мумкин. Бу ишлар жамоанинг ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқиши учун амалга оширилган тайёргарликнинг муҳим қисми эди.

Қуръа натижаларига кўра, “Бунёдкор”га БААнинг “Ал Шабаб” жамоаси рақиб сифатида тўғри келди. Таркиб ва умумий савияни инобатга олганда, назарий жиҳатдан фаворит меҳмонлар эди. “Ал Шабаб” сафида Энрике Луваннор, Жуниньо, Карлос Вильянуэва ҳамда ҳамюртимиз Азиз Ҳайдаров каби тажрибали футболчилар ҳаракат қиларди. Бош мураббий Каио Жуниор қўл остида жамоа яхши шаклланган бўлиб, БАА чемпионатида ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб борарди.

Учрашув 9 февраль куни бўлиб ўтди. Совуқ ҳаво ва қор ёғишига қарамасдан, стадионга кўплаб мухлислар ташриф буюрди. Сергей Лушан тажрибали рақибга қарши ёш ва ғалабага чанқоқ футболчиларга ишонч билдирди. Ҳужум чизиғида Ҳамдамов, Шомуродов ва Ўринбоев учлиги майдонга туширилди. Кейинчалик айнан шу трио мавсум давомида жамоанинг асосий гол уриш кучига айланди.

Ўйиннинг дастлабки дақиқалариданоқ мезбонлар тўпни назорат қилишга ва рақибни тўпсиз ҳаракат қилишга мажбур қилди. Учрашувнинг 5-дақиқасида ўнг қанот ҳимоячиси Акром Комилов тезкорлик билан олдинга ўтиб, тўпни Элдор Шомуродовга етказиб берди. Шомуродов эса имкониятдан унумли фойдаланиб, Салим Абдулла қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди.

Шундан кейин меҳмонлар ҳам ҳужумларни кучайтиришга ҳаракат қилди. Луваннор бир неча бор дарвозабон Мурод Зуҳуровнинг маҳоратини синаб кўрди, аммо узоқ масофадан берилган зарбалар аниқ чиқмади. Учрашувнинг 35-дақиқасида Элдор Шомуродов дубль қайд этиб, амалда жамоасига ғалаба келтирган голни урди.

Иккинчи бўлимда меҳмонлар ҳисобдаги фарқни қисқартиришга интилди, “Бунёдкор” футболчилари эса устунликни сақлаб қолишга ҳаракат қилди. Плей-офф босқичида фақат битта ўйин натижасига кўра ғолиб аниқланар ва гуруҳ босқичига йўл оларди. Натижада ушбу йўлланма “қалдирғочлар”га насиб этди.

Бироқ пойтахт жамоаси гуруҳ босқичида омадсиз иштирок этди. Жамоа ҳатто ғалаба қозона олмади. "Ал Насср" (3:3, 0:1), "Зобаҳан" (0:1, 5:2), "Лахвия" (0:2, 0:0) жамоаларига қарши баҳсларда дуранг ва мағлубиятлар қайд этилди.

Шунга қарамасдан, "Бунёдкор" ички чемпионатда биринчи даврани мағлубиятсиз якунлаган. "Ал Шабаб"га қарши ўйин қаҳрамони бўлган Шомуродов Достон Ҳамдамов билан биргаликда Олий лигада жами 10 та гол уриб, жамоанинг энг яхши тўпурарларига айланган эди.

ОЧЛ 2016. Плей офф. Ғарб минтақаси

09.12.2016. Тошкент, "Бунёдкор" стадиони. 

"Бунёдкор" – "Ал Шабаб" 2:0

Бош ҳакам: Ким Донг Джин

Голлар: Элдор Шомуродов 2, 35

"Бунёдкор": Мурод Зуҳуров, Акром Комилов, Акмал Шораҳмедов, Рустам Ашурматов, Жавлон Мирабдуллаев, Отабек Шукуров (Шаҳзод Нурматов), Шакер Зуаги, Александр Алимпиевич, Достон Ҳамдамов (Сато Минори), Элдор Шомуродов, Забиҳилло Ўринбоев (Баҳодир Насимов)

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Комментарии

+1   
09 фев 11:15:24
Низом
Видео обзорини хам жойламабсизларда. Зўр бўларди.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика