RU

Последние новости

12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  2 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  2 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  3 10:20Неймар яна жароҳат олди  4 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  10 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  13 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  7 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  5

Футзал. Ўзбекистон МТЖ Уммон билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади Новости

Футзал. Ўзбекистон МТЖ Уммон билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади

Шу йилнинг 26 февралидан 8 мартига қадар Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида футзал бўйича Осиё чемпионати-2020 баҳслари бўлиб ўтади.

Айни пайтда Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда йиғинни давом эттирмоқда. Машғулотлар кунига икки маҳалдан олиб борилмоқда. Бу ҳақда хабар берган эдик.

Фото Футзал бўйича Ўзбекистон МТЖ машғулотларни давом эттирмоқда


Қитъа биринчилигига тайёргарликнинг сўнгги босқичини олиб бораётган Ўзбекистон МТЖ Уммон терма жамоаси билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида келишувга эришди. Учрашувлар 18 ва 19 февраль кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. Шундан кейин терма жамоамиз Туркманистонга йўл олади.

Уммон айни пайтда жаҳон рейтингида 767 очко тўплаган ҳолда БАА билан бирга 92-ўринни бўлишиб турибди. Ўзбекистон МТЖ эса 1221 очко билан 24-поғонани банд этган.



Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионатида 16 терма жамоа 4 гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб боради. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон МТЖ "C" гуруҳида Баҳрайн, Хитой ҳамда Индонезияга қарши баҳс олиб боради. Уммон эса "A" гуруҳида Туркманистон, Вьетнам ҳамда Тожикистон термалари билан беллашади.

Қитъанинг энг кучли 5 жамоаси Литвада бўлиб ўтадиган тўққизинчи мундиалга йўлланмани қўлга киритади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика