RU

Последние новости

16:25Пролига. "Жайхун" - "Олимпик-Mobiuz" 0:0  0 16:00Миржалол Қосимов ҳеч қачон "Андижон"га ютқазмаган   3 14:54"Сўғдиёна" билан ўйиндан олдин "Нефтчи"да битта йўқотиш  1 14:40"Навбаҳор"га 3 та гол урган "Бухоро" футболчиси кейинги турда майдонга тушмайди  4 14:28"Қизилқум" – "Насаф" ўйинида пенальти белгиланиши керакмиди? Суперлиганинг 22-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  7 14:22Гвардиола "Арсенал"га қарши ўйин ҳақида: "Фаолиятимда ҳеч қачон бунчалик узоқ ҳимояланмаганмиз"  4 13:31Гол уриб, қизил карточка олган Экитике кечирим сўради  2 12:51Моуринью "Риу Аве" билан 1:1 ҳақида: "Бош ҳакамда ирода йўқ"  9 12:44ЎФФ президенти Миллий терма жамоа ўйинчилари билан учрашди  0 11:58Футзал. Бугун Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнайди  0 10:55Пролига. "Олимпик-Mobiuz" бугун Нукусда меҳмон бўлади  0 10:32МЮ қишда тажрибалироқ дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи  5 09:38"Ливерпуль" ҳужумчиси гол уриши билан қизил олди  0 09:10ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа билан ўтказишдан манфаатдор - манба  17 09:05Goal. 2026 йилги "Олтин тўп" даъвогарлар рейтингини тузди. Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби ТОП-5 да ҳам эмас  14

Футзал. Ўзбекистон – Афғонистон термалари эртага қайси рангли либосларда ўйнаши маълум бўлди Новости

Футзал. Ўзбекистон – Афғонистон термалари эртага қайси рангли либосларда ўйнаши маълум бўлди

Хабарингиз бор, 23-25 октябрь кунлари Эроннинг Урмия шаҳрида футзал бўйича Осиё чемпионати-2020нинг саралаш баҳслари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Марказий ва Жанубий минтақанинг “А” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, терма жамоамизга гуруҳда Тожикистон, Непал ва Афғонистон рақиблик қилади. 

Бугун, 22 октябрь куни саралаш баҳслари олдидан жамоалар расмийлари, мусобақа ташкилотчилари, учрашувларда комиссар ва назоратчи сифатида фаолият олиб борувчи масъуллар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда саралаш доирасидан ўрин олган учрашувлар ташкилий масалалари муҳокама этилди. Шунингдек, жамоаларнинг учрашувларни қандай либосларда ўтказиши масаласига аниқлик киритилди.

Биласиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк учрашувини эртага, 23 октябрь куни Афғонистонга қарши ўтказади. Мазкур учрашувни вакилларимиз оқ рангдаги спорт формаларида ўтказишади. Рақиб эса қизил рангли либос кияди. 

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон – Афғонистон учрашуви эртага маҳаллий вақт билан соат 15:30да, Тошкент вақти билан эса 17:00да старт олади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика