RU

Последние новости

20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  0 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   0 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  7 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  2 19:46Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Машъал" 1:0 (матнли трансляция)  3 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   5 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  9 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0 18:34Онана Ла Лигага йўл оладими?  3 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  2 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1 15:54Ҳали қайдномага ҳам кириб улгурмаган "Насаф" легионери сафдан чиқди  13 15:35"Олимпик"нинг қарзи 3 миллиардга етди, 4 ойдан буён маош йўқ  8

Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди Новости

Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди

Ўзбекистон футзал терма жамоаси тез орада Осиё кубогида 3-ўрин учун бўладиган Тожикистонга қарши бўлиб ўтди.


Осиё Кубоги. 3-ўрин учун баҳс 

ТОЖИКИСТОН - ЎЗБЕКИСТОН 5:5 (пенальтилар серияси 2:3)

Ҳакамлар: Ҳасан Муҳаммед Ал Гбури (Ироқ), Эиса Абдул Ҳусан (Кувайт), Ҳусайин Али Албаҳҳар (Баҳраин), Абдулазиз Ал Сарраф (Кувайт), Раян Шепхерд (Австралия)

Комиссар: Акшай Роҳатги (Ҳиндистон)

Назоратчи: Бадрул Ҳишам (Малайзия)

Голлар: Илҳом Ҳамроев 2, Элбек Тўлқинов 5, Самандар Ризомов 10, Камрон Алиев 22, Меҳрож Худойбердиев 24, Ихтиёр Ропиев 27, Самандар Ризомов 30, 33, Умид Кузиев 35, Акбар Усмонов 39

Тожикистон: 2. Фируз Бекмуродов, 4. Настаршио Исмоилов, 5. Самандар Ризомов, 6. Идрис Ёров, 10. Некруз Алимаҳмадов

Захира: 1. Муродилло Алиқулов, 3. Абдуқаюм Умаров, 7. Баҳодур Ҳожаев, 8. Муҳаммаджон Шарипов, 9. Файсали Сардоров, 11. Камрон Алиев, 12. Умид Кузиев, 13. Бахтиёр Солиев, 14. Дилшод Саломов

Ўзбекистон: Аббос Элмуродов, Ихтиёр Ропиев, Илҳомжон Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Элбек Тўлқинов.

Захира: Анваров, Ботиров, Жўраев, Раҳматов (с), Усмонов, Ахметзянов, Худойбердие, Беркинов.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Учрашув якунланди. Қийин ўйин, қийин ғалаба, пенальтилар серияси. Бронза медаллари муборак Ўзбекистон!

Қоидага кўра пенальтилар серияси. 

40. Учрашувнинг асосий қисми якунланди. Пенальтилар серияси. 

39. ГОООООООООООООООООООООЛ. Акбар Усмонов ҳисобни тенглаштирди. Бўлар эканку. Акбар аниқ зарба билан голни урди. 

35. ГОЛ. Тожикистон ҳисобда олдинга чиқиб олди. Умид Кўзиев гол муаллифи. 

33. ГОЛ. Самандар Ризомов яна Ўзбекистон дарвозасини ишғол қилди. Футзалчиларимиз уйғониши керак. 

31. Тожикистондан яна хавфли зарба. Дарвоза тўсини қутқарди. 

30. ГОЛ. Тожикистон орадаги фарқни яна қисқартирди. Самандар Ризомов ўйинчиларнинг эътиборсизлиги сабаб Элмуродов турган дарвоза тўрини титратди. 

27. ГООООООООООООООЛ. Ропиев пенальтини аниқ амалга оширди. 

27. Пенальти бор. Биз тепамиз. ВАР ҳам буни тасдиқлади. Тўп олдида Ропиев, 

27. ПЕНАЛЬТИ. Ўзбекистон ҳужум қилаётган паллада тўп рақиб футзалчисининг қўлига тегди. ВАР ишга тушди.

24. ГООООООООООООООООЛ. Суннатулла Жўраев рақибни чалғитиб тўпни Меҳрож Худойбердиевга узатда. У аниқ зарба билан дарвозага йўллади. 

23. Тожикистон яна олдинга ўтди. Устунлик улар томонига ўтди. 

22. ГОЛ. Камрон Алиев Тожикистоннинг иккинчи голини урди ва ҳисобни тенглаштирди. 

21. Тожикистон иккинчи бўлимни жуда фаол бошлади. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Биринчи бўлим якунланди.

18. ЗАРБААА. Тўлқиновнинг зарбаси йўлига дарвозабон тўғаноқ бўлди. 

15. Ўйин тенгкурашлар остида ўтмоқда. 

10. ГОЛ. Тожикистон ҳисобдаги фарқни қисқартирди. Ризомов оҳиста зарба билан Элмуродовни ранжитишни уддасидан чиқа олди. 

9. ЗАРБАААА. Аҳметзянов голга жуда яқин келди. Ҳозирча унинг зарбалари самарасиз чиқмоқда. 

7. ЗАРБААА. Раҳматовнинг зарбасининг якуни ўхшамади. 

5. ГООООООООООООООЛ. Элбек Тўлқинов қарши ҳужумда бирга-бир вазиятга чиқиб бориб дарвозани ишғол қилди. 

4. ЗАРБАААА. Тожикистон ўйинчиси Саломов узоқ масофадан дарвозани нишонга олишга уриниб кўрди. Тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 

3. ЗАРБАААА. Аббос Эмуродовнинг узоқдан тепган тўпини Идрис Ёров боши билан чиқариб юборди.

2. ГОООООООООООООООООООЛ. Нишоновнинг дарвоза томон берган узатмасини Ҳамроев голга айлантирди. 

2. ЗАРБААААА. Ҳамроевнинг зарбасини тожикистонлик кипер қийинчилик билан қайтарди. 

- Ўйин бошланди. 

- Жамоалар ўйин бўладиган залга чиқиб келишди. Икки жамоа мадҳиялари янгради. 

- Учрашув 13:00да бошланади. 

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика