RU

Последние новости

17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  5 17:42Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди  0 17:19Тимур Кападзе "Энфилд"да бўлди  3 16:49Ана холос! "Арсенал" Экитикега кўз тикди  2 16:20"Футбол олами". "Бухоро" тарихда илк бор, "Пахтакор" 4 йилдан кейин финалда!  0 16:09ПСЖ юлдузи бошқа клубга ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда  3 16:05Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" 2:1  0 15:34Трамп ЖЧ-2026 ўтказиладиган шаҳарларни ўзгартириши мумкин  5 15:05ПФЛ "Навбаҳор" клубидаги вазиятни ўрганишни сўраб Ассоциацияга мурожаат йўллади  11 14:31Ўзбекистон ҚФФ президенти туфайли Қозоғистон билан ўйнашдан бош тортди  23 14:05"Пахтакор" – "Динамо" учрашувидаги вазият атрофида мунозара: ЎзФҲМ ва Championat.asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти қандай фикрда?   18 13:54"Барселона" Рэшфорднинг келажаги борасида бир қарорга келди  3 13:23Салоҳ, Рафинья, Ямаль ва "Бавария" юлдузи: Европанинг мавсум бошидаги энг креатив футболчилари  4 12:55"Пахтакор" пенальтилар сериясига кўра "Динамо"дан устун келиб, финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:28Марко Колакович: "Финал ҳақида ўйлашга ҳали жуда эрта"  1

Футзал бўйича Осиё Кубоги-2022. Ўзбекистон Таиландга 8та гол урди ва бронза медалларини қўлга киритди Новости

Футзал бўйича Осиё Кубоги-2022. Ўзбекистон Таиландга 8та гол урди ва бронза медалларини қўлга киритди

Бугун Қувайт мезбонлик қилаётган футзал бўйича XVI Осиё чемпионати ўз якунига етади.

Бироздан сўнг учинчи ўрин учун Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз Таиланд билан куч синашди.

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё кубоги-2022 бронза медаллари соҳиби.


Футзал бўйича Осиё Кубоги-2022

3-ўрин учун баҳс

 Таиланд – Ўзбекистон 2:8

Кувайт Сити, "Саад Ал Абдуллоҳ Ҳалл" спорт мажмуаси. 19:00

Голлар: Н.Вингвон 2, В.Срирангпирот 27 - И.Ропиев (И.Ҳамроев) 2, 26, Д.Чориев 6, Э.Тўлқинов (М.Одилов) 14, Ҳ.Нишонов (И.Ҳамроев) 16, С.Жўраев 22, А.Раҳматов (Д.Чориев) 23, И.Ҳамроев 31

Таиланд (биринчи бешлик): 12.Катавут Ханкампа, 3.Ворасак Срирангпирот, 4.Крит Арансанялак, 13.Саравут Палапруек, 14.Наронгсак Вингвон.

Захира: 1.Панурат Олан, 2.Панут Киттипанувонг, 5.Ронначаи Жунгвонгсук, 6.Иттича Прапапан, 7.Чарундич Муентианг, 8.Жетсада Чудеч, 9.Субҳавут Туенкланг 10.Варут Вангсама-Аео, 11.Танатип Сангсунг.

Ўзбекистон (биринчи бешлик): 1.Рустам Умаров, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 10.Даврон Чориев.

Захира: 12.Равшан Элибоев, 2.Анасхон Раҳматов, 3.Машраб Одилов, 5.Суннат Жўраев, 7.Дилшод Раҳматов, 9.Элбек Тўлқинов, 11.Акбар Усмонов, 13.Шаҳрам Фахриддинов, 14.Давлат Ибрагимов.

Огоҳлантиришлар: Т.Сангсунг 11 - Д.Раҳматов 5, И.Ҳамроев 22


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё кубоги-2022 бронза медаллари соҳиби.

40 - Зарбааа, ўйин тугашига 5 сония қолганда С.Жўраевдан пушка ва дарвозабон чиройли сейв ижро этди.

40 - Рустам Умаров Субҳавут билан бирга бирда бизни голдан қутқарди.

39 - Ўйин анча сокинлашиб қолди.

36 - Элибоев жамоамизни голдан қутқариб қолди.



31 - Гооооооолллллллл, асал гол, асал. Илҳом Ҳамроев бўш дарвозани ўз дарвозаси олдидан нишонга олди. 

27 - ГОЛ, С.Жўраев тўпни олдириб қўйди ва Ворасак Срирангпирот гол уриб кетди.

26 - Гооооооллллл, Ихтиёр Ропиев рақибни хато учун жазолади.

23 - Гооооооллллллл, Даврон Чориевнинг пасидан кейин Анасхон Раҳматов гол урди. Бугун таиландликлар дарвозаси олдида очиқ эшиклар куни.

22 - Гоооооооллллллллл, Суннатилла Жўраев жаримадан тўпни дарвозага михлаб қўйди. Тиқворди ўзиям.

22 - И.Ҳамроев огоҳлантирилди.

Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча йирик ҳисобда олдиндамиз. Баракалла, йигитлар!



16 - Гооооолллллл, Ҳусниддин Нишоноввввв!!!! Ҳамроевнинг пасидан кейин Ҳусниддин жуда чиройли гол урди.

14 - Гоооооооллллллл, Элбек Тўлқиновввв! М.Одиловнинг бурчакдан оширган тўпини ёш ҳужумчимиз ерлатиб дарвозага йўллади.

14 - Суннатилла Жўраевнинг зарбасини Ханкампа эгаллаб олди.

Таиланд устози 1 дақиқалик тайм-аут олди.

11 - Чориевнинг зарбасини посбон қайтарди.

6 - Гоооооооллллллл, Даврон Чориеввввв! Ропиев зарба берди, тўп тўсинга тегиб қайтди, қайтган тўпни Чориев дарвозага жойлаб қўйди.

6 - Уҳҳҳҳ, Д.Чориев дарвозамизга кириб кетаётган тўпни қайтариб юборди ва бизни голдан асради.

5 - Зарбааа, Анасхон Раҳматовнинг зарбасини Ханкампа қайтарди.

5 - Жетсада Чудечга қўполлик қилгани учун Д.Раҳматов огоҳлантирилди.

5 - Рақиб посбони Ханкампа берган зарбани бизнинг дарвозабон Элибоев қайтарди.

2 - Голллллллл, Ихтиёр Ропиеввввв. Ҳисобни тезда тенглаштирдик. И.Ҳамроевдан голли пас.

2 - ГОЛ, ўйиндаги биринчи зарба голга айланди. Вингвон оддий гол уриб кетди.

Учрашувни таиландликлар бошлаб беришди.

Ҳар икки мамлакат мадҳиялари янгради, томонлар жамоавий суратларга тушишди.



Бугунги рақибга қарши Ўзбекистон терма жамоаси қитъа биринчилигида сўнгги бор 2016 йил тўқнаш келган. Тошкент мезбонлик қилган Осиё кубогининг ярим финалида асосий вақт 1:1, қўшимча бўлимлардан сўнг 2:2 ҳисоби қайд этилган ва пенальтилар сериясида вакилларимиз Д.Ирсалиев, Ф.Фахриддинов ҳамда К.Свиридовларнинг голлари эвазига 3:1 ҳисобида зафар қучишган.

Рейтинг: +35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика