RU

Последние новости

10:50Баҳром Ҳайдаров: "Биринчи навбатда узоқ кутилган ғалаба билан барчани табриклайман"  0 10:16Ҳарри Магуайр қишда жамоани тарк этaди. МЮ футболчига нарх қўйди  2 09:44Алексей Евстафеев: "Бундай учрашувларда мағлуб бўлиб аламли"  2 09:10"Барселона" етакчиси жароҳат олди  1 08:37Бугун ёшларимиз Аргентинага қарши иккинчи учрашувини ўтказади  2 08:03Вадим Абрамов: «Нотўғри ўйнадик, кетма-кет икки ўйинда ҳам одатдаги ўйинимизни кўрсата олмаганимиз мени кўпроқ безовта қилади»  1 07:29Теннис афсонаси "Реал Мадрид" президенти бўлмоқчи  2 01:46Ўзбекистон терма жамоасининг шанба кунги машғулоти  4 01:42Миллатлар лигаси. Испания, Португалия, Сербия, Руминияда ғалаба, Беларусь ва Шимолий Ирландия нурсиз дуранг ўйнади  10 01:31"Ливерпуль" туркиялик футболчига қизиқмоқда  2 00:49"Хвича икки йилдан сўнги Англия ёки "Реал"га йўл олади. Бошқалар унинг учун тўлай олишмайди"  4 23:28"Ал Ҳилол" келаси йили Винисиус Жуниорни харид қилмоқчи  6 22:57Миллатлар лигаси. Хорватия ўз уйида ғалабага эришди, Болгария — Люксембург ўйинида 11та сариқ карточка кўрсатилди  6 22:07Ўткир Юсупов: "Эрон билан ўйинда 1 очко ҳам яхши натижа, БААни эса мағлуб этмоқчимиз"  13 21:41Суперлига. "Динамо" — "Навбаҳор" 0:1  0

Футзал бўйича Осиё чемпионати–2018 саралаш босқичига қуръа ташланди Новости

Футзал бўйича Осиё чемпионати–2018 саралаш босқичига қуръа ташланди

Теги :  Футзал
Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳридаги ОФК қароргоҳида бугун, 6 июль куни футзал бўйича 2018 йилги Осиё чемпионатига қуръа ташланди.

Унга кўра, Ўзбекистон футзал термаси Марказий ва Жанубий Осиё минтақаси “А” гуруҳидан жой олди ва ОЧ финал босқичи йўлида Қирғизистон, Туркманистон ҳамда Непал термаларига қарши баҳс юритади.

Марказий ва Жанубий ҳамда Ғарбий Осиё минтақасининг саралаш ўйинлари шу йилнинг 13–22 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Мезбон мамлакат вакили кейинроқ эълон қилинади. Шарқий Осиё минтақаси саралаш босқичи беллашувлари эса 1–11 ноябрь кунлари ўтказилади.

Қайд этиш жоиз, саралаш босқичида жами учта — Шарқий, Марказий ва Жанубий ҳамда Ғарбий  Осиё минтақасидан 22 терма жамоа 6 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этади. Бундан ташқари, Жануби-шарқий Осиё футбол фередацияси — ASEAN ташкилотга аъзо мамлакатлар ўртасида шу йилнинг 23 октябрь — 3 ноябрь кунлари минтақа чемпионатини ўтказади. Унда иккита гуруҳ иштирок этади ва унда 1-2 ўринларни эгаллаган терма жамоалар ОЧ финал босқичига йўл олади.

Гуруҳларда 1–2 ўринларни эгаллаган жами 16 терма жамоа футзал бўйича Осиё чемпионати финал босқичига йўлланма олади. Футзал бўйича ОЧ финал босқичи 2018 йилнинг 6–18 февраль кунилари бўлиб ўтади.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика