RU

Последние новости

08:40"Қўқон-1912" 6 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни мағлуб эта олмаяпти  0 08:20"Хоразм" "Бунёдкор" билан ўйинда тарихий натижа қайд этди  2 08:00"Персеполис" ўз майдонида "Сепахон"га ютқазди. Остон Ўрунов 25-дақиқада алмаштирилди  3 07:40Мурод Исмоилов "Нефтчи" - "Пахтакор" ўйини олдидан: "Турнир жадвалидаги фарқ бугун ҳеч нарсани англатмайди"  5 07:10Суперлига. Бугун "Нефтчи" - "Пахтакор" ва яна 2 та ўйин бор  9 01:45Луис Энрике: "ПСЖ Европанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнайди"  3 01:17Рис Жеймс: "Биз ҳурматсизлик қилдик"  1 00:59Саудия Арабистони. "Ал Насср" сафарда мағлуб бўлди  12 00:27Арне Слот: "АПЛнинг 7-жамоаси ПСЖни мағлуб қилди. Биз шундай лигада ўйнаймиз"  11 23:50Суперлига. "Бунёдкор"ни сўнги дақиқада дарвоза устуни қутқарди, "Қизилқум" эса "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  1 23:45"Байер" Алонсонинг "трансфери"дан қанча ишлаб олмоқчи?  7 23:29Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" "Ал Файҳа"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  3 22:55Аморим: "У оғир даврни бошидан ўтказди"  2 22:09"Қизилқум" бир киши кам "Қўқон-1912" устидан зафар қучди  13 21:51"Олимпик-MobiUz" "Дўстлик"да "Олимпик"ни мағлуб қилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0

Футзал бўйича BMB CUP мусобақасида энг кучлилар тақдирланди Новости

Футзал бўйича BMB CUP мусобақасида энг кучлилар тақдирланди

Теги :  BMB CUPФутзал
Бугун BMB HOLDING ташаббуси билан ўтказиб келинаётган анъанавий BMB CUP мусобақаси тўртинчи мавсуми якунига бағишланган тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Футзал бўйича мазкур мусобақа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги ПФ-5924-сонли Фармонида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб ҳамда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, футзални янада ривожлантириш, ёшларни спортга кенг жалб қилиш орқали истеъдодларни кашф қилиш  мақсадида ташкил этилди. 


Футзал бўйича анъанавий “BMB CUP” мусобақаси ҳаваскорлар ўртасида 2024 йилнинг ноябрь ойидан 2025 йилнинг февралига қадар, қариийб 4 ой давомида ўтказилди. Мусобақада 30 дан ортиқ жамоалар иштирок этиш истагини билдирди. Аввалига саралаш мусобақаси ташкил қилиниб, ушбу босқичдан муваффақиятли ўтган 10 жамоа асосий мусобақада иштирок этди. Мусобақанинг асосий босқичида иштирок этган жамоалар жами 18 турда 90 та учрашув ўтказди. 


Аҳамиятли томони шундаки, ушбу мавсумдаги мусобақада белгиланган тартибга кўра, ҳар бир жамоада 2 нафар профессионал ва 5 нафар 
2007-2009 йилларда туғилган ёш футзалчиларнинг бўлиши мажбурий бўлиб, улардан бири  жамоа таркибида майдонда ҳаракат қилиши  лозим. Бу ўз навбатида мусобақанинг янада шиддатли ўтиши, ёшларнинг мусобақаларда иштирок этишга қизиқишини ортишига ҳамда футзални ёшлар орасида оммалашишига ва улар орасидан иқтидорлиларини танлаб олиш имконини яратди. Мамлакатимиз ёшлар терма жамоаси мазкур мусобақада иштирок этаётган ёш футзалчилар ташкил қилаётгани албатта қувонарли ҳол бўлиб, бу ютуқ мусобақа иштирокчилари томонидан алоҳида таъкидланди. 
Мусобақа давомида ижтимоий тармоқлар орқали учрашувлар видеотрансляцияси мунтазам равишда узатилиб, инстаграмм, фейсбук ва бир нечта телеграмм каналлар орқали мусобақа натижалари, тўпурар футзалчилар ва бошқа статистик маълумотлар, мусобақанинг энг чиройли голлари видеолавҳаси ҳавола этиб борилди.


Мусобақанинг сўнгги ўйини якунига етгач, ғолиблар тақдирланди. Футзал бўйича BMB CUP мусобақаси ғолиби Кубоги, олтин медаллар ва 100 млн сўм пул мукофоти билан "Hayot Bank" жамоаси тақдирланди, иккинчи ўрин ва кумуш медаллар ҳамда 75 млн сўм пул мукофоти  UzSQB жамоасига, учинчи ўрин ва бронза медаллари ҳамда 50 млн сўм пул мукофоти эса "DHL" жамоасига насиб этди. 

 
Шунингдек қуйидаги йўналишларда ҳам энг яхшилар тақдирланишди: 
“Fair Play” номинацияси, мусобақанинг энг интизомли жамоаси - "BMB", 
“Мусобақанинг энг яхши дарвозабони” - Лазизхўжа Хўжаматов ("UzSQB"), 
“Энг яхши ёш ўйинчи” - Азизбек Жалолиддинов ("Ёш гвардиячи БЎСМ"), 
“Мусобақа тўпурари” - Азамат Байматов 37 та гол ("Яшнобод"), 
 “Мусобақанинг энг яхши ўйинчиси” - Бекзод Амануллаев ("Hayot Bank").


Тақдирлаш маросимидан тўлиқ ФОТОГАЛЕРЕЯ



Рейтинг: +1   

Комментарии

   
22 фев 20:21:29
Furqat
Omad yor bulsin haqiqiy talantli tanish bilishsiz fodbolga kelgan jaydari bollar termaga jamoga olishsa shu bollarni zur bulardi
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика