RU

Последние новости

13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  2 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  3 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15

Футболимиз фидойиси хотирасига бағишланди Новости

Футболимиз фидойиси хотирасига бағишланди

Мамлакатимизда футбол ривожига улуш қўшган инсонлар кўплаб топилади.

Ўзбекистон халқ таълими аълочиси, республика тоифасидаги ҳакам Валерий Макагонов ана шундай ҳамюртларимиз сирасидан эди. 

Бу инсон ўтган асрнинг 80-90 йилларида Урганч шаҳридаги спорт мактабига раҳбарлик қилган. Раҳбарлик лавозимида ишлаши баробарида, ёш спортчиларни, жумладан, ёш футболчиларнинг маҳоратини ошириш, уларни  жисмонан соғлом тарзда вояга етказиш йўлида фидойилик кўрсатган. Қолаверса, футбол ҳаками сифатида ҳам элга танилганди. Бинобарин, В.Макагонов ўша дамлар собиқ иттифоқ биринчилигининг "Б" синфи, шунингдек, Ўзбекистон чемпионати доирасидаги учрашувларни моҳирлик билан бошқарган. Буни ёши улуғ "чарм тўп" ўйини ихлосмандлари яхши эслашади. Тақдир экан, футболимиз жонкуяри 1993 йили ёруғ оламни тарк этди.

Эндиликда Хоразм вилояти Спортни ривожлантириш бош бошқармасига қарашли Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори Жамолиддин Абдуллаев томонидан Валерий Макагоновнинг ёрқин хотирасига бағишлаб мусобақа уюштириш анъанага айланган. Табиийки, жорий йил ҳам бундан мустасно бўлмади. Бу гал 2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлар устоз хотирасини ёд айлаб, яшил майдонда тўп тепишди.

Якуний натижаларга кўра, "Жуниор" жамоаси мусобақа ғолиблигини қўлга киритди. "Олимпия"чилар иккинчи ўрин билан кифояланишган бўлса, "Бинокор" ва "Лочин" жамоалари учинчи ўриндан жой олишди.

Ғолиб ва совриндор жамоалар тегишли даражадаги диплом, медаль ва совғалар билан тақдирландилар. Шунингдек, турнирнинг энг яхшилари – Мақсад Очилов (дарвозабон, "Жуниор"), Бекжон Рўзимбоев (ҳимоячи, "Лочин"), Жавоҳир Қўшназаров (ярим ҳимоячи, "Бинокор"), Яхшимурод Адамов (ҳужумчи, "Олимпия") ва Миржалол Омонов (энг яхши футболчи, "Жуниор") ҳам ташкилотчилар эътиборидан четда қолмади.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Ўзбекистон спорт фахрийси

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика