Франциянинг номдор жамоаларидан бири Лига 2 га тушириб юборилди
25 июн 07:21
Новости
Франциянинг номдор жамоаларидан бири Лига 2 га тушириб юборилди
Франциянинг машҳур клубларидан бири «Лион» Лига 1дан четлатилгани расман эълон қилинди.
Кеча Франция миллий назорат ва бошқарув дирекцияси (DNSG) йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “Лион“ жамоа раҳбари Жон Тектсор ҳам иштирок этди. Йиғилишда “Лион“ раҳбарининг тақдим этган маълумотлари кўриб чиқилди ва комиссия аъзолари томонидан маъқулланмаганидан сўнг жамоа қуйи лигага “бадарға“ қилинди.
Энди “Лион“ апелляция бериш имкониятига эга. Агарда апелляцияда ҳам ижобий натижа қайд этилмаса, жамоа янги мавсумни Лига 2 мусобақасида ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, “Лион“ ўтган мавсум Лига 1 турнирида 6-ўринни эгаллаб, Европа лигаси йўлланмасини қўлга киритганди.
Маълумотларга қараганда, жамоани ҳозирда 500 миллион евродан ортиқ қарзи бор.
Похожие новости
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди
Комментарии