Франция терма жамоасининг 3 вакили Чилига қарши баҳсдан сўнг эрталабгача алкоголь ичган
30 мар 17:32
Новости
Франция терма жамоасининг 3 вакили Чилига қарши баҳсдан сўнг эрталабгача алкоголь ичган
Франция терма жамоаси футболчилари ўйиндан кейин қувноқ газдан фойдаланишган.
Дидье Дешам жамоаси Чили терма жамоасини ўртоқлик ўйинида 3:2 ҳисобида мағлуб этди.
Журналист Ромен Молинанинг маълум қилишича, учрашувдан сўнг францияликлар қолган меҳмонхонага полиция чақирилган. Тонгги соат олтиларда полиция ходимлари шовқин бўйича эътироз сабаб Sofitel меҳмонхонасига етиб келишган.
Франция терма жамоасининг уч футболчиси алкоголь ичимликлари ичиб, азот оксиди (қувноқ газ)дан фойдаланишган. Улар ўзини агрессив тутиб, мусиқани ўчиришни хоҳлашмаган.
2021 йилнинг 1 июнидан Францияда азот оксидини сотиш тақиқланган.
Комментарии