RU

Последние новости

09:20"Реал Мадрид"нинг 32 ёшли футболчиси жароҳатлар сабаб фаолиятини якунламоқчи  0 08:40"Андижон" бош директори Рубин Хебайнинг жамоага келиши ҳақидаги саволга жавоб берди  1 08:08Гвардиола Чемпионлар лигасида қайси жамоага тўқнаш келишни истамаслигини айтди  10 07:31ЖЧ-2026 Саралаш. Бугун БААга қарши майдонга тушамиз  15 06:01Ёрқин Назаров: "БАА ақлли жамоа, ғалаба қозонмаслик мундиал вазифасини қийинлаштиради"  8 01:56Миллатлар лигаси. "Сўғдиёна" футболчиси иштирок этган баҳсда Уэльс зафар қучди, Украина дурангга рози бўлди ва бошқа натижалар  1 01:47Миллатлар лигаси. "Гигантлар тўқнашуви"да немисларнинг қўли баланд келди  3 01:44Миллатлар лигаси. Коло Муанининг голлари Францияга Бельгия устидан ғалабани тақдим қилди  0 01:40Миллатлар лигаси. Италия Исроилни йирик ҳисобда таслим қилди  6 01:21Гюндоган, Мюллер ва Нойер терма жамоа билан хайрлашишди  1 01:11Шченсни: "Мен қўрққан ягона футболчи Месси бўлган"  2 00:40Суперлига бош директори: "ЧЛнинг янги формати ўзини оқламаяпти"  5 22:56"Реал" "Байер"нинг 40 млн. евролик футболчисини сотиб олмоқчи  0 22:27ФФФ бренд ҳамкори: "Мухлислар Мбаппени ёқтиришмайди"  2 21:50МЮ йил бошида сотиб юборган футболчисини 20 млн. еврога қайтариб олади  5

Франция ФФ вакиллари "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Локомотив" клублари билан танишди Новости

Франция ФФ вакиллари "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Локомотив" клублари билан танишди

Аввал хабар берганимиздек, 14 март куни Франция футбол федерацияси Президенти маҳкамаси бошлиғи Жаноб Кенни Жан Мари ва Техник директор ўринбосари Людовик Дебрю юртимизга ташриф буюришди.

Миллий олимпия қўмитасида франциялик юқори мартабали меҳмонларни Миллий олимпия қўмитаси президенти, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ва Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов қабул қилишди ва фикр алмашишди.

Бугун Кенни Жан Мари ва Людовик Дебрю пойтахт клублари билан яқиндан танишишди. Уларга ФИФАнинг Минтақавий футболни ривожлантириш менежери Эссам Ал-Суҳиббаний ҳамроҳлик қилди.


Аввал, “Бунёдкор” стадионига ташриф буюриб, бу ерда яратилган шарт-шароитларни кўздан кечиришди. Меҳмонлар стадион юқори савияда ва жуда чиройли барпо этилганига алоҳида урғу беришди. Шундан сўнг Жан Мари ва Людовик Дебрю “Бунёдкор” клуби академиясида бўлишди. Академия тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар, ётоқхона, овқатланиш хонаси, бассейн, дам олиш хонаси, машғулотлар майдончаларини кўздан кечиришди. Улар бу ердаги шарт-шароитларни юқори баҳолашди.


Шундан сўнг Франция футбол федерацияси мутассаддилари “Пахтакор” клубига ташриф буюришди. “Пахтакор” клуби стадионини кўздан кечириш чоғида меҳмонларга клубнинг бой тарихи ҳақида маълумот берилди. Кенни Жан Мари ва Людовик Дебрю “Пахтакор” стадионига ҳам юқори баҳо беришди.


Кейин эса француз мутассаддилари “Локомотив” клубига ташриф буюриб, бу клуб стадионини кўздан кечиришди. Клубда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишишди.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика