RU

Последние новости

01:59Миллатлар лигаси. Англия она диёрида мағлуб қилинди ва бошқа натижалар  4 01:28Алиризо Жаҳонбахш: "Жамоалар ва индивидуал маҳорат ўртасида катта фарқ бор"  7 01:16ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони ўз майдонида Японияга мағлуб бўлди  6 00:55Жалолиддин Машарипов: "Мухлис билан урушмадим, аксинча, бизни қўллаб-қувватланглар дедим"  7 00:38Пенальти тўғри бекор қилиндими? Ўзбекистон - Эрон учрашуви ҳакамлик фаолияти таҳлили  4 00:08Амир Ғаленои: "Бир киши кам бўлиб ҳам иккита пенальти ишладик, ҳакамлар ВАР орқали ҳам хатолар қилишмоқда"  16 23:42Владо Радманович: "Бир очко ҳам яхши натижа, фалокат ясаш керак эмас"  69 23:17ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия 90+9-дақиқада гол ўтказиб юбориб, учинчи ўйинда ҳам дуранг ўйнади  11 23:07ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйин якунланди  31 22:54Миллатлар лигаси. Италия, Франция, Англия ва бошқа термаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:14ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони - Япония. Асосий таркиблар маълум!  27 21:20БААга қарши ўйин олдидан термамизда жиддий йўқотиш  110 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон 0:0  46 21:04ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб қолган Эрон билан дуранг ўйнади  699 20:55ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея Амманда ишончли ғалаба қайд этди  3

ФОТОМАҚОЛА. ЖЧ-2018 қуръасига тайёргарлик қандай ўтди? Новости

ФОТОМАҚОЛА. ЖЧ-2018 қуръасига тайёргарлик қандай ўтди?

Теги :  ЖЧ-2018Россия
Кеча Москвадаги Кремль саройида жума, 1 декабрь куни бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 қуръа ташлаш маросимига якуний тайёргарлик кўрилди.

Қуйида кеча бўлиб ўтган ана шу тадбирдан фотомақолани эътиборингизга ҳавола этамиз.

Суратда марказдаги инсон эртага бўлиб ўтадиган қуръа ташлаш маросими режиссери Сергей Михайлов.


Саватчалар тайёр.


Эртанги тадбир бошловчиси - Мария Командная.


Қуръа учун шарлар - Жаҳон чемпионатининг расмий тўпи "Telstar 18"нинг кичик нусхаси кўринишида бўлади.


18 йил олдин Алсу Евровидение танловида иккинчи ўринни эгаллаган, Лариса Долина эса танловнинг рус жюрилари қаторига киритилган эди. Энди улар битта саҳнада куйлашади.


Диего Форлан ва Мария Командная эслатмоқда: "A" гуруҳининг биринчи жамоаси Россия терма жамоаси бўлади. Жума куни қолган 31та жамоа ўз гуруҳини билиб олади.


Қуръанинг биринчи саватчаси қуйидагича кўриниш олади. Гуруҳ босқичида мезбон Россияга тўқнаш келмайдиган 7 жамоа: Германия, Бразилия, Португалия, Аргентина, Бельгия, Польша, Франция.


ЖЧ-2018 тимсоли - бўри Забивака ва қуръа иштирокчилари.


Эртанги катта тадбир олдидан "қизиб олиш".


Жаҳон чемпионатининг асосий соврини Россиянинг бир нечта шаҳарларини айланиб чиқди. Кремль - Россиядаги энг хавфсиз жойлардан бири, лекин кубок тез орада яна йўлга чиқади.


Забивака мухлислар билан учрашмоқда.


Мундиалда иштирок этадиган 32 мамлакат байроқлари.


Афсонавий дарвозабон Лев Яшин энди почта маркаларида.


Москва марказидаги реклама биллбордида ҳам Лев Иванович Яшиннинг сурати.


Санкт-Петербургдаги "Медный всадник"нинг нусхаси ҳам шу ерда.


1998 йил Францияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида ана шундай тўплардан фойдаланилган.


Эртага барча йўллар Москвага олиб боради.


Фото: Андрей Голованов ва Сергей Киврин

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика