RU

Последние новости

14:29Сергеев, Дориев, Мозговой... Суперлиганинг 1-давра рамзий терма жамоаси  2 14:16Шойқулов "Андижон"дан кетди  0 13:46Итальян клуби Санчо учун МЮга 10+5 млн евро таклиф қилди  1 13:17"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламоқчи  1 12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  2 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  11 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  1 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  1 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  5 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5

Филиппин терма жамоаси устози: "Биз 40 дақиқа давомида Ўзбекистон босимига бардош бера олдик" Новости

Филиппин терма жамоаси устози: "Биз 40 дақиқа давомида Ўзбекистон босимига бардош бера олдик"

Аёллар ўртасидаги футзал бўйича Осиё Кубоги "С" гуруҳи 1-туридан ўрин олган Филиппин - Ўзбекистон (3:3) баҳсидан сўнг Филиппин терма жамоаси бош мураббийи Рафаэль Мерино ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

-  Бугунги баҳс ҳақидаги фикрларингиз?

- Ўйин жуда тенг ва юқори ҳарорат остида ўтди. Бугунги натижадан кўнглим тўлди, сабаби Ўзбекистон терма жамоаси анча кучли жамоа. Биз муносиб ўйин намойиш этдик ва яхши курашдик. Жамоам 40 дақиқа давомида бир хил ҳаракат қилишди ва якунда қониқарли натижага эришдик. Биз ҳаттоки ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Биз 40 дақиқа давомида Ўзбекистон босимига бардош бера олдик.

- Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида қандай фикрдасиз?

-  Жуда ҳам тартибли ва яхши терма жамоа. Терма жамоангиз анча юқори даражали ўйин намойиш этди. Биз бугун Ўзбекистон босимига бардош бера олдик.

- Кейинги рақиблар ва уларга қарши кечадиган баҳслар ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Барча жамоалар саралаш босқичидан муваффақиятли ўтишни истайди. Шу сабабли барча жамоаларга қарши ўйинлар қийин кечади. Биз шундай руҳда давом этишимиз керак, деб ҳисоблайман. Бизни кутиб турган икки рақибимиз ҳам анча жиддий.



Футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Филиппин билан жанговар дуранг қайд этди

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика