RU

Последние новости

08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  0 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  1 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  0 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   0 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  14 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  166 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  3 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  2 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  5 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  16 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  10

ФИФА миллий жамоада 100 ва ундан кўп ўйин ўтказган футболчиларни эълон қилди. Улар орасида беш нафар ҳамюртимиз бор Новости

ФИФА миллий жамоада 100 ва ундан кўп ўйин ўтказган футболчиларни эълон қилди. Улар орасида беш нафар ҳамюртимиз бор

ФИФА расмий сайти миллий терма жамоаларда энг кўп майдонга тушган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

ФИФА бу рўйхатни тузишда авваламбор терма жамоаларнинг ФИФА байроғи остида ўтадиган ўйинлари, шунингдек Олимпиада учрашувларига (саралаш баҳслари ҳам инобатга олинган) эътибор қаратган. 

Мазкур рўйхатнинг биринчи ўрнида малайзиялик собиқ футболчи Со Чин Анн турибди. Бу футболчи Малайзия миллий терма жамоаси сафида 1969 - 1984 йиллар оралиғида жами 195та ўйин ўтказган. Иккинчи ўринда қувайтлик Бадр Ал Мутва 185 ўйин билан бораётган бўлса, учинчи ўринни мисрлик Аҳмад Ҳассан 184 ўйин билан эгаллаб турибди. 

Рўйхатдан беш нафар ўзбекистонлик футболчилар ҳам ўрин олди. Кетма-кетликда санайдиган бўлсак, миллий терма жамоамизда энг кўп учрашув ўтказган футболчи бу - Сервер Жепаров. Жепаров ҳисобида 127та ўйин бор. Осиёнинг икки бор "Энг яхши футболчиси" деб топилган Жепаров 2002 - 2017 йиллар оралиғида шундай натижа қайд этган.  

Сервер Жепаров - 127 ўйин (2002-2017 йиллар)

Тимур Кападзе - 117 ўйин (2002-2015 йиллар)

Одил Аҳмедов - 108 ўйин (2007-2021)

Игнатий Нестеров - 105 ўйин (2002-2019)

Анзур Исмоилов - 102 ўйин (2007-2019)


ФИФА тақдим этган рўйхатда машҳурлар кўп. Қуйида 150 ва ундан кўп ўйинларда иштирок этган асосий футболчиларни келтириб ўтамиз. 

Серхио Рамос (Испания) - 180 ўйин (2005-2021)

Криштиану Роналду (Португалия) - 179 ўйин (2003-2021)

Муҳаммад Ал Деайя (Саудия Арабистони) - 178 ўйин (1993-2006)

Жанлуиджи Буффон (Италия) - 176 ўйин (1997-2018)

Амир Шафи (Иордания) - 171 ўйин (2002-2021)

Икер Касильяс (Испания) - 167 ўйин (2000-2016)

Сами Ал Жабер (Саудия Арабистони) - 156 ўйин (1992-2006)

Лэндон Донован (АҚШ) - 155 ўйин (2000-2014)

Ясухито Эндо (Япония) - 152 ўйин (2002-2015)

Ҳассан Ал Ҳайдос (Қатар) - 152 ўйин (2008-2021)

Лионель Месси (Аргентина) - 151 ўйин (2005-2021)

Лотар Маттеус (Германия) - 150 ўйин (1980-2000)

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика