RU

Последние новости

01:53А Серия. "Ювентус" "Парма"ни ишончли ҳисоб билан таслим этди, "Аталанта" эса ўз уйида "Пиза"ни юта олмади  3 00:34Байиндир — МЮ таркибида АПЛнинг икки турида яққол голли вазият яратган ягона футболчи  3 23:43"Реал Овьедо" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  45 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда "Фулхэм" билан дуранг ўйнади  33 21:40БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Хорфаккан"ни мағлуб этди, Ғаниевдан иккита ассист  3 20:57"Бавария" "Манчестер Юнайтед"нинг икки футболчисини нишонга олди  4 20:23Рабьога "Наполи", "Милан" ва турк клублари қизиқиш билдирмоқда  0 19:50ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда ғалабага эришди, Раҳмоналиев кетма-кет бешинчи ўйинда захирада қолдирилди  5 18:50Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўн киши билан камбэк эвазига ғалаба қозонди, Ўринбоев бу сафар ҳам захирада қолдирилди  3 17:49Доннарумма "Ман Сити" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Битим суммаси 50 млн евродан кам бўлади  0 16:05"Реал" Винисиусга нарх белгилади  13 14:55Жан-Пьеро Гасперини: "Аниқроқ бўлганимизда иккинчи голни ҳам урардик"  1 14:29Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 14:14Мюллер МЛСдаги дебют голини 90+14-дақиқада урди ва жамоасига ғалаба олиб берди  1 13:31Шаҳром Самиев Тожикистон терма жамоасига чақирилгани ва CAFA Nations Cup турнири ҳақида гапирди  2

Февзи Давлетов: "Жамоада ҳозирча ҳеч қандай ўзгаришлар йўқ, трансфер тақиқини раҳбарият ҳал қилади" Новости

Февзи Давлетов: "Жамоада ҳозирча ҳеч қандай ўзгаришлар йўқ, трансфер тақиқини раҳбарият ҳал қилади"

Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Металлург" — "Сурхон" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- Аввало, йигитларни ғалаба билан табриклайман. Жамоамизни қўллаб-қувватлаш мухлислар узоқ йўлдан ташриф буюришди. Уларга миннатдорчилик билдираман. Кам вақт берилаётган футболчиларга имкон берилди. Бизда қизил карточкалар сабабли учта йўқотиш бор эди. Дмитрий Плетнёв қизишиб олиш машғулотларида жароҳат олди. Дастлабки 25 дақиқада ўйинга киришиб кета олмадик. Тўпни кўп йўқотдик. Таймнинг иккинчи ярмида эса ҳаммаси изига тушгандек бўлди. Вазиятни барқарорлаштириб, тўп билан кўпроқ муомала қила бошладик. Якунига етказиб қўйиш мумкин бўлган голли вазиятлар содир этдик ва гол урдик. Иккинчи бўлимда эса рақиб жамоа босим ўтказиб, юқорироқ интилишга ҳаракат қилди. Вазиятлардан иккинчи голни уришимиз керак эди. Кейин нимадир юз берди. 15-20 дақиқадан сўнг кўнгилдагидек ҳаракат қила олмадик ва гол қабул қилиб олдик. Йигитларга яна бир бор миннатдорчилик билдираман. 

- Потапов ва Ҳошимов жамоада қоладими ёки тарк этишадими?

- Ҳозирча жамоада ҳаммаси жойида, ҳозирча ҳеч қандай ўзгаришлар йўқ, Потапов машғулотлар ўтказмоқда. Улуғбек биз билан. Уларнинг бошқа жамоага ўтгани ҳақида маълумотлар йўқ. Ҳозирча ҳаммаси жойида. 

- "Сурхон"га қўйилган трансфер тақиқи жамоа режаларини қанчалик ўзгартириб юборди?

- Буни раҳбарият ҳал қилади. Мен бу ишлар юзасидан бирор масалани ҳал қилишга ҳақли эмасман. Ўйлашимча, бу муаммо яқин вақт ичида ҳал қилинади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика