RU

Последние новости

20:58Испанияда қайси жамоанинг ўйинлари энг кўп томоша қилинмоқда?  0 20:39Араухо: "Кучли бўлиб қайтишга ҳаракат қиламан"  0 19:57"Манчестер Юнайтед" футболчисининг юраги операция қилинди  1 19:30Клопп янги ишида нима қилишини тушунтириб берди  1 19:05ФИФА соҳил футболи ва футзални Олимпиада дастурига киритишни таклиф қилади  0 18:39Ўзбекистон МТЖнинг Остон Ўрунов ва Аббос Файзуллаев қатнашмаган машғулоти  3 18:15Миллий терма жамоа лагеридан дараклар: Машарипов, Ўрунов ва Файзуллаев бугунги машғулотларда қатнашмади  11 17:47Рустам Ашурматов: "Хафамиз деёлмайман, лекин хурсанд ҳам эмасмиз"  11 17:25АПЛда сентябрь ойининг энг яхши мураббийи маълум  3 17:00Перес мегатрансферни режалаштирмоқда  8 16:37"Динамо" – "Навбаҳор" беллашувига ҳакамлар тайинланди  4 16:153 та клуб "Милан" футболчиси билан боғлиқ вазиятни кузатиб бормоқда  0 15:44АПЛ сентябрь ойининг энг яхши футболчисини аниқлади  2 15:22Шу кунлар ҳам келди: Англия терма жамоасида "Манчестер Юнайтед" футболчиси йўқ  9 14:55Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ЖЧ-2026 саралашининг 3-тур рамзий жамоасидан жой олди  20

Фаррух Зокиров: "Нефтчи" яна Олий лигага қайтди Новости

Фаррух Зокиров: "Нефтчи" яна Олий лигага қайтди

Бугун Фарғона шаҳридаги "Футбол маркази" майдонида футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати Биринчи лига мусобақаларининг 2-давра учрашуви бўлиб ўтди.

 Мазкур ўйинда Фарғонанинг "Нефтчи" ва Самарқанднинг "Динамо" футзал жамоалари ўзаро тўқнаш келдилар. Қизиқарли ва кескин курашларга бой ўтган ўйин 2:2 ҳисобида жанговор дуранг натижа билан якунига етди. Ушбу натижа Фарғона жамоасига Олий лига йўлланмасини тақдим этди.

Биз мазкур учрашув якунида "Нефтчи" футзал жамоаси бош мураббийи Фаррух Зокировнинг фикрлари билан қизиқдик.

- "Нефтчи" футзал жамоасини яна Олий лигага қайтариш учун астойдил ҳаракат қилдик"- дейди Фаррух Зокиров. "Бу йилги Биринчи лига мусобақалари икки даврали тизимда ташкил этилди. Биринчи даврани Самарқандда ўтказдик, у ерда 3 та ютуқ ва 1 дуранг натижа қайд этдик. Иккинчи даврага Самарқанднинг "Динамо" футзал жамоаси билан бир хил натижа кўрсатган холда етиб келдик. Фарғонада ташкил этилган иккинчи давра ўйинларида Олий лигага йўлланмани қўлга киритдик.

Бу йўлни босиб ўтишда бизга "Нефтчи" футбол клуби раҳбариятига яратиб берилган шароитлар учун миннатдорчилик билдирамиз. Сентябрь ойида бошланадиган Олий лига баҳсларига ҳам клубимиз раҳбарияти, шунингдек вилоятимиз ҳокими Хайрулло Хайитбаевич Бозоров томонидан ҳам яхши шароитлар яратиб беришларига ишонамиз. Вилоятимиз ҳокими футзални яхши кўрадилар ва мунтазам равишда қўллаб-қувватлаб келишади. Яқинда Фарғона шаҳрида футзал мусобақаларини ўтказиш учун "Само" аренаси ишга тушиш арафасида турибди. Бизни қўллаб-қувватлаган барча инсонларга, клубимиз раҳбарияти ва вакилларига, Фарғона вилояти футбол ассоциациясига, шунингдек жамоамиз мухлисларига миннатдорчилик билдирамиз.

Олий лига мусобақаларида асосан водийлик ёш футзалчиларни таркибимизга жалб этишни мақсад қилганмиз. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида футзални жуда яхши ўйнайдиган иқтидорлар кўп. Жамоамиз билан келишган холда ёз ойларида сунъий майдонларда машғулот ўтказамиз. Шунингдек футзалга оид қандай мусобақа бўлса "Нефтчи" жамоаси билан бориб қатнашган холда ушбу мусобақаларда селекция жараёнларини давом эттирамиз. Сентябрь ойига қадар Олий лига мусобақаларида иштирок этадиган рақобатбардош жамоа тузиб олишга ҳаракат қиламиз" - дейди "Нефтчи" футзал жамоаси бош мураббийи.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика