RU

Последние новости

08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  2 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  1 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  1 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  23

Фарруҳ Сайфиев: "Шомуродовнинг ўрни билинди" Новости

Фарруҳ Сайфиев: "Шомуродовнинг ўрни билинди"

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Фарруҳ Сайфиев Осиё кубоги-2023 "B" гуруҳ 1-тур доирасидаги Ўзбекистон — Сурия (0:0) ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз. Сурияга қарши 2 очко йўқотдикми ёки 1 очко қўлга киритдик?

- Бугун 2 очко йўқотдик. Ҳозирги кунда ҳамма футбол ўйнашни билади ва ҳеч кимни осонликча мағлуб эта олмайсиз.

- Ўйиндан кейин кийиниш хонасида атмосфера қандай эди?

- Атмосфера нормал эди, ҳар доимгидек. Ҳали ҳеч нарса йўқотганимиз йўқ. Сурияга қарши учрашув тарихда қолди. Эртага Ҳиндистонга қарши учрашувга тайёргарликни бошлаймиз.

- Терма жамоамизнинг ўйинида қандай камчиликларни пайқадингиз.

- Бугун Шомуродовнинг ўрни билинди. Бироқ бу футбол ва сиз эртага нима бўлишини билмайсиз. Камчиликлар ҳар доим бўлади. Қандай камчиликлар бўлса бош мураббийимиз бизга айтади.

- Кейинги учрашувлардаги рақиб Ҳиндистон ва Австралия ҳақида нималар дея оласиз?

- Энди бор эътиборимизни Ҳиндистонга қарши кечадиган учрашувга қаратамиз ва майдонга фақат ғалаба учун чиқамиз.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: -58   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика