RU

Последние новости

22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  0 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  18 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  1 21:28Конференциялар лигаси саралаши финали. "Крайова" - "Истанбул Башакшехир" баҳси асосий таркиблари маълум!  16 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  3 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  20 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  2 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  73 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  6 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   14 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2

Фарҳод Нишонов: "Кузатиб турдим, футболчиларим ўйин давомида 12 километрдан кўпроқ югуришди" Новости

Фарҳод Нишонов: "Кузатиб турдим, футболчиларим ўйин давомида 12 километрдан кўпроқ югуришди"

Про-лиганинг 3-туридан ўрин олган "Олимпик MobiUz" - "Машъал" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Яхши ўйин ўтказдик деб ўйлайман. Футболчиларим бугун кучли рақибга қарши яхши ҳаракат қилишди. Голли вазиятларимиз бўлди, ҳужумларни якунлашда камчиликларимиз бор, давомида буни тўғрилаймиз. "Машъал" вакиллари ҳам яхши ҳаракат қилишди. Ҳужумчиларимизда жароҳат бор, уларга тўлиқ тикланиб олишлари учун вақт керак.

- Терма жамоа сафига клубдан 10 нафар футболчи жалб этилди. Бу ҳолат бугунги ўйин натижасига таъсир кўрсатди деб ҳисоблайсизми?

- Йўқ, бугунги ўйинда бунинг таъсирини сезмадим. Балки кейинроқ кўриниб қолиши мумкин. Кетма-кет ўйинлар барибир футболчиларга ўз таъсирини кўрсатади.

- Дарвозабон Самандар Муратбаев охирги ўйинларда яхши ҳаракат қилаяпти. Унинг ўйини борасида фикрингиз қандай?

- Самандар ўзи яхши кўрсатаяпти. Бизда ҳозир 3 нафар иқтидорли дарвозабонлар бор. Шунинг эвазига жамоада соғлом рақобат юзага келаяпти. Самандар Муратбаев ўз устида ишлашда давом этса, келгусида миллий терма жамоанинг асосий дарвозабонига айланиши мумкин.

- Қанот футболчиларига эътироз йўқми?

- Йўқ, улар берилган вазифани яхши уддалашди. Муроджон Комилов ва Далер Тухсановни CataPult орқали кузатиб бордим, ўйин давомида жами 12 километрдан кўпроқ масофани босиб ўтишди. Гол уришганида, бу ўзларига бўлган ишончни янада ортишига сабаб бўларди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика