RU

Последние новости

01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  0 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  1 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  2 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  2 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  2 22:26Шченсни "Барселона" билан янги битим имзолади  0 22:15Мбаппе судга берган аризасини қайтариб олди  3 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Хоразм"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринга чиқиб олди   37 21:07Акмал Мозговой БАА клубига ўтди  11 20:20Ўзбекистонлик ҳакамлар Президент кубоги (Индонезия) мусобақасида фаолият олиб боришади  1 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  8 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  27 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  15 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2

Фарҳод Нишонов: "Жаҳон чемпионатига чиқиш йўлида исталган кучли рақиб билан ўйнашга тўғри келади" Новости

Фарҳод Нишонов: "Жаҳон чемпионатига чиқиш йўлида исталган кучли рақиб билан ўйнашга тўғри келади"

Бугун 2025 йилги U-20 Осиё кубогининг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижаларига кўра вакилларимиз Эрон, Индонезия ва Яман билан бир квартетдан ўрин олди. Бу борада Ўзбекистон U-20 терма жамоаси устози Фарҳод Нишонов фикрларини билдирди.

"Қуръа омадли ҳам омадсиз ҳам келди деб айта олмайман. Чунки барча жамоалар учун рақиблар кучли. Кучли жамоалар бу босқичга чиқишган. Индонезия термаси биз учун сюрпризга айланиши мумкин. Уларнинг таркибида маҳаллийлаштирилган футболчилар бор. Адашмасам ўтган йил бошида Индонезияга бориб, уларга қарши ўйнаганмиз. Ўшанда уларнинг қандай тайёргарлик олиб бораётганини кўрганмиз. Шу сабабли айтишим мумкинки, Индонезия нафақат биз, балки барча учун сюрприз бўлиши мумкин. Яман термаси ҳақида умуман маълумотга эга эмасман. Эронга келадиган бўлсак, ҳар бир ёш тоифасида бизга улар асосий рақиб бўлиб келган. Шунинг учун Эронга қарши ўйинга яхши тайёргарлик кўришимиз керак. 

Сўнгги пайтларда биз кўпроқ хоҳлаяпмизми ёки эронликларми, билмадим, Эронга қарши кўп ўйин ўйнаяпмиз. Нима бўлса ҳам бу босқичдан ўтишга ҳаракат қиламиз. Асосий мақсадимиз - жаҳон чемпионатига чиқиш. Бу йўлда исталган рақиб билан ўйнашимизга тўғри келади. Хоҳлаймизми йўқми, кучли рақиблар билан ўйнаш шарт. Уларни мағлуб этиш учун яхши тайёргарликка эга бўлишимиз керак. Кўп нарса шунга боғлиқ.

Энди ўйлаб иш қиладиган вақт келди. Чунки бир ойдан кейин чемпионат якунига етади ва барча футболчилар дамга чиқиб кетади. Февраль ойида эса чемпионат қайтади. Ушбу чемпионатга биз барча футболчиларни юқори даражада қайтаришимиз керак. Биз кўпроқ шу ҳақда ўйлаяпмиз. Умуман олганда бу жуда муҳим жараён",- дейди терма жамоамиз устози. 

 

Футболчиларимизнинг катта қисми сўнгги пайтларда ўз клубларида ўйнашяпти, дебютларини амалга оширишяпти, ўзларини кўрсатишяпти. Бу эса бизни хурсанд қилади. Бу йигитларга тўлиқ ишонаман, ҳозир таркибда жангчилар йиғилган. Улар ватанпарвар, ҳар бир ўйин масъулиятини яхши билишади. Худо хоҳласа мақсадимизга биргаликда эришамиз.

Ўйинларга оз вақт қолмоқда. Бизда тез орада чемпионат тугайди. Футболчилар ҳам одам, робот эмас. Улар ҳам чарчаган. Нафақат жисмонан, балки, руҳан ҳам. Йил охири бўлгани учун режа ишлаб чиқадиган вақт келди. Кимлар билан ўйнаймиз, қандай тайёргарлик кўрамиз. Мақсад - февраль ойидаги чемпионатга юқори формада кириб бориш. Бу борада бизни ассоциация ҳам бизни қўллаб-қувватлайди. Хитойда бизни жанг кутмоқда деб бемалол айта оламан. Чунки Осиёнинг энг кучли топ-4 термаси ушбу босқичдаёқ ўзаро тўқнаш келадиган бўлиб қолди. Эрон, Ўзбекистон, Япония, Корея... Бизни ҳақиқий жанглар кутмоқда",- дейди Фарҳод Нишонов.


U-20 Осиё кубогига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан ўйнайди


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика