RU

Последние новости

10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  2 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  5 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  11 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  13 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  3 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  9 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  13 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  14 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  4 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  7 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  14 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  2 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3

Фарҳод Нишонов: "Бундай майдонда сифатли футбол кўрсатиш имконсиз" Новости

Фарҳод Нишонов: "Бундай майдонда сифатли футбол кўрсатиш имконсиз"

Про-лиганинг 2-туридан ўрин олган "Арал" - "Олимпик Mobiuz" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Фарҳод Нишонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Арал" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугун 15 дақиқа футбол ўйнадик. Шу вақт ичида гол ҳам урдик. Кейин "Арал" жамоасини ўйинига мослашиб қолдик. Хатолар ўзимиздан бўлди, ҳимояда, дарвоза чизиғида. Иккинчи голни қаранг, мингта вазиятдан биттасида гол билан тугайдиган ҳолат эди.

- "Олимпик Mobiuz” жамоаси таркибида Нукусдан 3 нафар футболчилар бор. Улар ҳақида фикрингиз?

- Албатта иқтидорли футболчилар. Биз улардаги шижоатни кўриб таркибга жалб қилганмиз. Бироқ, ҳозир улар ўсишда давом этишлари керак. Бу ёшда ўтиш даври бўлади. Футболчи ёки энг яхшилардан бўлади, ёки ўртамиёнага айланиб қолади. Уларда ҳозир шунақа давр. Кўпроқ ўз устиларида ишлашлари керак.

- "Арал" жамоаси билан ўтган мавсумда ҳам тўқнаш келгансизлар. Бу йилги жамоа билан ўтган мавсумдагиси ўртасида қандай фарқ сездингиз?

- Ҳеч қандай фарқ кўрмадим. Ҳозир Про-лигада барча жамоалар деярли бир хил ўйин кўрсатишаяпти. "Арал"нинг майдони янги дейишганди, лекин сифати унчалик ҳам яхши эмас экан. Бундай майдонда фақат "Арал"га мослашиб ўйнаш мумкин холос. Сифатли футбол кўрсатиш имконсиз.



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика