Фарҳод Бекмуратов: "Андижон" мухлислар учун ҳам Суперлигага қайтиши керак. "Металлург" иккинчи даврада ўзгарди"
24 сен 2022 19:35
Новости
Фарҳод Бекмуратов: "Андижон" мухлислар учун ҳам Суперлигага қайтиши керак. "Металлург" иккинчи даврада ўзгарди"
Бекободнинг "Металлург" жамоаси ярим ҳимоячиси Фарҳод Бекмуратов иккинчи даврадаги натижалар ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
"Иккинчи даврада кўпроқ ҳужумкор ўйин кўрсатмоқдамиз. Жамоамиз ўйин томонлама ўзгарди, дея оламан. Мураббийлар ҳам ёзги ўқув-машғулот йиғинлари вақтида янгича тактикани синаб кўришди. Улар берган кўрсатмаларни имкон қадар бажаришга ҳаракат қилмоқдамиз
Футболчи сифатида "Андижон"да танилганман. Жамоанинг ўйинларини иложи борича ўтказиб юбормасликка ҳаракат қиламан. Бўлмаса ижтимоий тармоқлар орқали кузатаман. "Андижон" ўз мухлислари учун ҳам Суперлигага қайтиши керак",- дейди Фарҳод Бекмуратов.

Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии