RU

Последние новости

18:58"Ливерпуль" 35 млн. еврога сотиб олган ҳимоячи бу йил бошқа майдонга туша олмайди  0 18:36Футзал. Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси баҳси учун таркиблар маълум бўлди  3 18:25Пролига. "Жайхун" - "Олимпик-Mobiuz" 3:2  1 17:51ФИФАда ЖЧ-2030ни 64 та жамоагача кенгайтириш масаласи кўриб чиқилди  11 17:28Жиру Дембеле ҳақида: "Терма жамоада у "Олтин тўп" эгаси бўлиши мумкин деб ўйламаганман"  0 16:00Миржалол Қосимов ҳеч қачон "Андижон"га ютқазмаган   7 14:54"Сўғдиёна" билан ўйиндан олдин "Нефтчи"да битта йўқотиш  3 14:40"Навбаҳор"га 3 та гол урган "Бухоро" футболчиси кейинги турда майдонга тушмайди  4 14:28"Қизилқум" – "Насаф" ўйинида пенальти белгиланиши керакмиди? Суперлиганинг 22-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  18 14:22Гвардиола "Арсенал"га қарши ўйин ҳақида: "Фаолиятимда ҳеч қачон бунчалик узоқ ҳимояланмаганмиз"  5 13:31Гол уриб, қизил карточка олган Экитике кечирим сўради  2 12:51Моуринью "Риу Аве" билан 1:1 ҳақида: "Бош ҳакамда ирода йўқ"  9 12:44ЎФФ президенти Миллий терма жамоа ўйинчилари билан учрашди  0 11:58Футзал. Бугун Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнайди  1 10:55Пролига. "Олимпик-Mobiuz" бугун Нукусда меҳмон бўлади  0

Фарғонада халқаро турнир бошланди Новости

Фарғонада халқаро турнир бошланди

Фарғонада “Фарғона водийси кубоги” II анъанавий халқаро футбол мусобақаси бошланди.

Ушбу мусобақанинг дастлабкиси 2018 йилда Қирғизистоннинг Баткен шаҳрида ўтказилган эди. Фарғона водийси жамоаларининг бу йилги баҳсларига Фарғона шаҳри мезбонлик қилмоқда. 19-21 октябрь кунлари ўтказиладиган турнир давомида уста жамоалар билан бир қаторда ёшлар жамоалари ҳам ўзаро баҳслашадилар. Турнирда Қирғизистон Республикасидан Баткен, Ош вилоятлари, Тожикистон Республикасидан Суғд вилояти ва мамлакатимиздан Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари жамоалари иштирок этмоқдалар.

Кеча қардош Республикалардан келган футболчилар давлатимиз чегара постларида тантанали, байрамона тарзда кутиб олиндилар. Кечанинг ўзидаёқ юртимиз вакиллари ўйинларга киришдилар. Унда усталар жамоасидан “Нефтчи” Андижоннинг “ЎзТонгХонКо” жамоасини 2:0 ҳисобида, ёшлар ўртасидаги ўйинларда эса фарғоналик ёшлар андижонлик тенгқурларини 5:3 ҳисобида мағлубиятга учратдилар. Шунингдек, кеча қўшни Республикалардан келган ёш футболчиларга Фарғона шаҳрининг диққатга сазовор жойларига экскурсия ташкил этилди.



Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика