RU

Последние новости

22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  2 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   1 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00ЕЧЛ. "Қайрат" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  44 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  36 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  11 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4 19:20ЎФА нега жим?  12 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  10 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  24 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  2

Фарғона давлат университетининг "ФарДУ" клуби мавсумолди тақдимот маросимини ўтказди Новости

Фарғона давлат университетининг "ФарДУ" клуби мавсумолди тақдимот маросимини ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги "Ўзбекистонда футболни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5887 сонли Фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида худудларда ёшларни спортга кенг кўламда жалб этиш, хусусан футбол спорт турининг оммавийлигини ошириш борасида бир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда.

Яна бир неча кунлардан сўнг Фарғонада футбол бўйича вилоят биринчилиги - Иккинчи лига баҳсларига старт берилади. Шу муносабат билан бугун мазкур чемпионат иштирокчиси - Фарғона давлат университетининг "ФарДУ" футбол клуби мавсумолди расмий тақдимот маросимини ўтказди.

Тақдимот маросимида Фарғона давлат университети ректори Раҳматилло Шукуров, университет проректори Акмалжон Ўринов, Фарғона вилояти футбол ассоциацияси вакили Фаррух Зокиров, Фарғона футболи намоёндалари Анвар Бердиев, Баҳодир Шамсиддинов ва бир қатор мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар. Жорий мавсумда ўз олдига Иккинчи лига ғолиблигини мақсад қилиб қўйган университет жамоасининг мавсумолди тақдимот маросими кўтаринки руҳда ташкил этилди. Маросим давомида сўзга чиққан мутассадди раҳбарлар "ФарДУ" футбол клубига мавсум давомида омад ва ғалабали онлар ёр бўлишини, якунда жамоанинг вилоят биринчилигида ғолиб бўлган холда Биринчи лига мусобақаларига йўлланмани қўлга киритишларига тилак билдирдилар.

Жамоа таркиби: 1. Исломбек Сайдуллаев, 12. Улуғбек Абдумаликов, 14. Мақсаджон Рустамжонов, 4. Нозимжон Бобожонов, 5. Давронбек Қорабоев, 3. Муҳсин Маҳаммаджонов, 7. Афолаби Олуватосин, 8. Азизбек Фозилов, 9. Улуғбек Исмоилжонов, 11. Муҳаммадқодир Аҳмаджонов, 17.Аббос Салимжонов, 22. Мўйдин Мамазулунов.

Жамоа бош мураббийи: Жасурбек Хамроқулов.


Бекзод Толибов, Фарғонадан Championat.asia учун махсус


 

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика