Фарғона давлат университети стадиони Про лига баҳсига мезбонлик қилади
04 авг 17:24
Новости


Фарғона давлат университети стадиони Про лига баҳсига мезбонлик қилади
Ўз тарихида илк бор Про лига мусобақасида иштирок этаётган "ФарДУ" мавсум бошидан буён Фарғона давлат университетига қарашли стадионда таъмирлаш ишларини олиб борди.
"Айни вақтда ўйингоҳ Про лига доирасидаги беллашувларни қабул қилишга тайёр.
Июль ойининг сўнгги 10 кунлигида Лига мутахассислари навбатдаги бор Фарғонада бўлиб, амалга оширилган ишлар билан танишди. Эндиликда ўйингоҳни расмий учрашувларга тайёрлаш жараёни бошланди.
Про лига 12-турида "ФарДУ" Фарғонада "Локомотив" клубини қабул қилиши лозим. Мазкур беллашув Фарғона давлат университетида ўтказилади. Эндиликда университет талабалари ва персонали ўз севимли жамоаси иштирокидаги уй ўйинларини университет майдонида кузатиб бориш имкониятига эга бўлади", – дейилади ПФЛ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, "ФарДУ" бунгача ўз уй ўйинларини Фарғонанинг "Истиқлол" стадионида ўтказиб келаётган эди.
Похожие новости

Комментарии
Лебедов Атоян Фёдоров Холматов
3-7-8-9