RU

Последние новости

18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  0 18:31Суперлига. ОКМК - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  1 17:59Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор". Таркиблар маълум  0 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  1 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  0 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  2 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  2 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  11 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2

"Фанат Суперлига". "Бунёдкор" – "Локомотив" 1:2 Новости

"Фанат Суперлига". "Бунёдкор" – "Локомотив" 1:2

"Фанат Суперлига"да тўқнаш келадиган жамоаларнинг мухлислари ўз билимлари орқали беллашадилар.

"Фанат Суперлига"да тўқнаш келадиган жамоаларнинг мухлислари ўз билимлари орқали беллашадилар.

Ҳар бир ўйинда футболга оида 4та савол берилади.  

Қоида: Бугундан бошлаб савол берилганидан кейин энг биринчи қайси жамоа мухлиси жавоб берса ўша жамоага 1 балл ёзилади.  Агар икки жамоа мухлиси бир сонияда жавоб беришса иккала жамоага балл берилади. 

Агар сиз мезбон жамоа мухлиси бўлсангиз жавобингиз олдидан 1 рақамини қўйинг. Бордию меҳмон жамоа мухлиси бўлсангиз 2 рақамини қўйинг ва жавобингизни ёзинг.


"Фанат Суперлига".  "Бунёдкор" – "Локомотив"

"Ўйин" соат 17:00да бошланади ва 4та савол шу саҳифада берилади. Жавобларни пастда фикр билдириш бўлимига ёзиш мумкин бўлади. 

Агар саволга жавоб 5 дақиқа ичида топилмаса кейинги саволга ўтилади. 

1-савол: Бир неча йил олдин Италияда ҳаваскорлар ўртасидаги футбол ўйини вақтида ўйинчи тўпга зарба беришга уриниб оёғи билан ерни тепади. Зарба жуда кучли чиқади ҳамда ўйинчининг оёғи синади. Бироқ ўша ҳодисадан кейин ўша футболчига мукофот беришган. Нимага ва қандай мукофот?  Жавоб: Ўша ерда тарихий суяк топилган. Футболчига "археологик изланишлар йўлидаги ҳаракати" учун мукофоти топширилган. (ҳеч ким топа олмади)

2-савол: 2002 йилда Россиянинг "Ростельмаш" (ҳозирги “Ростов”) клуби сафида уч нафар Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ўйнаган. Ўша футболчилар кимлар? Жавоб: Андрей Акопянц, Николай Ширшов ва Сергей Лушчан. (Anvarjon  "Локомотив" мухлиси биринчи бўлди)

3-савол: Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ФИФА рейтингидаги энг юқори ўрни нечанчи ўрин? Жавоб: 45 (Jamshid Jalilov  "Бунёдкор" мухлиси биринчи бўлди)

4-савол: Ривалдо Олий лигадаги сўнгги голини қайси жамоага урган?  Жавоб: “Хоразм” (Хамес  "Локомотив" мухлиси топди)

Ўйин тугади. "Бунёдкор" – "Локомотив" 1:2

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика