RU

Последние новости

13:13"Барселона" ФИФАдан 6,3 млн. евро олади  1 12:23Антонио Кассано: "Мен ҳеч қачон ичмаганман ва чекмаганман. Фақат битта ёмон одатим бўлган: очкўзлик"  1 12:06"Навбаҳор" собиқ устози: "Тухель Саутгейтдан кўра мосроқ"  3 11:29БАА бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши қийин ўйин кутиб турибди"  13 11:07Биласизми? Ўзбекистон - БАА учрашувини Осиё кубоги финалида 3та пенальти белгилаган ҳакам бошқаради  21 10:41Клоппнинг "Ред Булл"даги ойлиги маълум   0 10:17Лионель Месси Ўзбекистон ёшлари билан кўришди. Муҳаммадали Ўринбоев эса "жек"ни урди   6 10:07"Манчестер Сити" Холандга ўринбосар топди  0 09:35"Арсенал" АПЛнинг икки нафар футболчиси учун 80 миллион фунт сарфлашга тайёр  0 09:03"Барселона" АҚШга кетган собиқ футболчилари учун пул тўлашда давом этади  3 08:31Суперлига. Бугун "Навбаҳор" Самарқандда меҳмон бўлади  9 07:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси ЖЧдаги омадсизликлардан сўнг ФИФА рейтингида анча пастга тушиб кетди  14 07:27Про лига. Бугун 20-турнинг қолдирилган баҳси бўлиб ўтади  0 02:14Ўзбекистон U20 термаси Аргентинага мағлуб бўлди  7 01:45Миллатлар лигаси. Германия, Туркияда ғалаба ва бошқа натижалар  0

Евро-2020. Уэльс ва Швейцария муроса кўчасини танлади Новости

Евро-2020. Уэльс ва Швейцария муроса кўчасини танлади

Евро-2020 доирасида Уэльс ҳамда Швейцария терма жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

Уэльс - Швейцария 1:1 

Голлар: 0:1 – 49 Эмболо, 1:1 – 74 Мур.

12 июнь 2021 йил. Боку. "Олимпия" стадиони. 18:00

Бош ҳакам: Клеман Тюрпен (Франция)

Қанот ҳакамлари: Николя Дано ва Сириль Гренгор (иккиси Франция)

Захира ҳаками: Сржан Йованович (Сербия)

VAR ҳаками: Франсуа Летесье (Франция)

VAR ҳаками ёрдамчилари: Жером Брисар ва Бенжамен Пажес (иккиси Франция), Павел Гиль (Польша). 

Уэльс – Уорд, Робертс, Родон, Дэвис, Мифем, Моррелл, Рэмзи (Ампаду, 90), Бэйл, Аллен, Жеймс (Брукс, 75), Мур.

Швейцария – Зоммер, Родригес, Шер, Эльведи, Мбабу, Жака, Фройлер, Шакири (Закария, 66), Аканджи, Сеферович (Гавранович, 84), Эмболо.

Огоҳлантиришлар: Шер (30), Мур (47), Мбабу (63).


Ушбу саҳифа орқали ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.

- - - - - - - - - 

Ўйин якунланди! Уэльс ва Швейцария терма жамоалари Евро-2020 мусобақасидаги дастлабки ўйинда бир очкодан ишлаб олишди.

90+6. УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+3. Рэмзи ўрнига Ампаду ўйинни тугатиб қўяди. 

90. Иккинчи бўлимга беш дақиқа вақт қўшиб берилди. 

85. ГОООЛ! Швейцарияликлар футболчиси Гавранович рақиб дарвозасини ишғол қилганди. Аммо у ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан.

84. Сеферович ўрнига Гавранович майдонга тушди. 

80. Ташаббус нисбатан уэльсликлар томонга ўтган.

75. Уэльс сафида Жеймс ўрнига Брукс майдонга тушди. 

74. ГОООЛ! МУР! Моррелнинг ошириб берган зарбасидан сўнг бошини бойлаб олган Мур боши билан тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди - 1:1!

70. Уэльс олдинга ўтмоқда. 

66. Шакири ўрнига Закария майдонга тушди. 

63. Мбабу сариқ карточка ишлаб олди. 

59. Эмболо курашда жароҳат олди. 

49. ГОООЛ! Ҳисоб очилди! Шакирининг етказиб берган тўпини Эмболо боши билан рақиб дарвозасига йўллади ва ҳисобни очди!

48. Эмболооо! Унинг кучли зарбасини Уорд қайтарди.

46. ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!


БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ!


45+2. Мурга огоҳлантириш.

45. Сеферовичдан хавфли зарба! Бироз ноаниқ!

31. Гарэт Бэйлнинг жаримадан етказиб берган зарбаси самарасиз якунланди. 

30. Шер сариқ карточка ишлаб олди.

27. Зарбааа! Сеферовичнинг чап оёқда берган зарбаси бироз ноаниқ! Бу швейцарияликлар томонидан берилган дастлабки хавфли зарба эди.


Бугунги ўйиннинг яна бир юлдузи - Жердан Шакири! У Швейцария сафида етакчи бўлиши кутилмоқда.


23. Маълумот учун, Бокудаги "Олимпия" стадиони 70 минг томошабинга мўлжалланган. Карантин сабаб ушбу стадионнинг фақат 50 фоизи томошабинлар билан тўлиши мумкин. Аммо шундай бўлсада, стадионда одам жуда кам. Учрашувга қизиқиш жуда паст. 

18. Мур тўқнашувда жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

15. Зарбааа! Мурнинг боши билан берган зарбасини швейцарияликлар посбони Зоммер ажойиб тарзда бартараф этди! Сейв!


Мухлислар бугун айнан мана шу футболчидан ёрқин ўйин кутишмоқда - Гарэт Бейл!


3. Уэльс футболчилари ўнг қанотдан олдинга киришди. Ҳужум бартараф этилди. 

1. Ўйин бошланди! Баҳсни Швейцария терма жамоаси бошлаб берди.


Стадион деярли бўм-бўш.


Футболчилар майдонга чиқиб келишди. Мадҳиялар янграмоқда. 


Терма жамоалар майдонга чиқиб келишга тайёрланишмоқда. 


Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Евро-2020 доирасида Уэльс ҳамда Швейцария терма жамоалари ўртасидаги ўйин бошланмоқда. Ушбу саҳифа орқали ўйиндан матнли трансляцияни кузатишингиз мумкин. 


Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика