RU

Последние новости

17:54ОЧЛ-2. "Насаф" - "Кувайт СК". Ойбек Бозоров захирада, асосий таркиблар маълум  1 17:42Умарали Раҳмоналиев: "АПЛда ўйнашни хоҳлардим"  3 17:14Ўзимизнинг карикатура: Ақлдан озаётган Пеп  3 16:47Қаршида бугун ОЧЛ-2 ўйини бор. Стадиондан "қайноқ" суратлар  1 16:14"Гвардиола ҳар нарсада Мессини эслайди"  11 15:45 Рустам Турдимуродов: "Навбаҳор" бизга қарши финал алами билан майдонга чиқади"  11 15:12"Бу ўйинни ўзимиз бериб юбордик"  5 14:50Сервер Жепаров Суперлиганинг энг кучли 5 мураббийи ва 5 футболчиси номини айтди  6 14:20"Футбол олами". Суперлигада қолиш учун кураш авжида ёхуд 25-турдаги барча воқеалар ҳақида   0 13:52"Бавария" "Барселона"дан учралган 1:4 дан кейин кетма-кет 7та ўйинда гол ўтказмай ғалаба қозонди  2 13:21Гвардиола: "Ўзимга зиён етказишни хоҳладим"  14 12:50Левандовски: "Ўзим ҳам ишонмагандим"  5 12:11Эшитдик-да! ЎФАга янги раҳбар қачон сайланиши маълум  17 11:34"Насаф" — "Кувайт СК". Жамоалар қайси рангдаги либосларда ўйнашлари маълум  0 11:10ОЧЛ-2. Бугун "Насаф" "Кувайт СК" билан ўйнайди  15

Евро-2004. Юнон эртагининг ажойиб якуни. Роналдунинг кўз ёшлари ва ҳимоявий футбол ғолиб чиққан оқшомни ёдга оламиз Новости

Евро-2004. Юнон эртагининг ажойиб якуни. Роналдунинг кўз ёшлари ва ҳимоявий футбол ғолиб чиққан оқшомни ёдга оламиз

Биз ўтган давр мобайнида терма жамоамизда ишлаган Эктор Купернинг ҳимоявий ўйинини танқид қилиб келдик.

Бироқ, тарихда прагматик футбол билан катта натижаларга, совринларга эга чиққан терма жамоалар йўқ эмас. Италиянинг ЖЧ-2006да айнан ҳимоявий футбол кўрастиб якунда Зидан бошчилигидаги Францияни финалда мағлуб этганди. Бугун фикр юритмоқчи бўлган терма жамоа Греция ҳам Евро-2004даги барча ўйинларда мудофаага эътибор қаратган ҳолда якунда чемпионликни нишонлаганди.

Аниқроғи, кучли тактик ҳимоя эвазига кучли рақибларни турнирдан чиқариб юборган. Умуман олганда юнонлар йирик расмий мусобақаларга фаворит ёки етакчи жамоа сифатида қатнашмайди, бироқ ўзгача сенсация ва кутилмаган натижалар туҳфа этади. Португалиядаги мусобақада ҳам кўп терма жамоалар Отто Рехагел шогирдларига беписанд қарашади. Бу эса ўз навбатида уларнинг зарарига ишлайди. Турнирни “А” гуруҳида бошлган грекларни назарий жиҳатдан кейинги босқич йўлланмасига эга чиқишларига имконият кам эди. Чунки, квартетдан мезбон Португалия, Испания ва Россия жой олганди. Якунда камтарин Греция терма жамоаси омад ва тасодиф сабаб гуруҳдан чиқиб олади. Сабаби Испания билан очколар ва тўплар нисбати тенг келиб қолганди. Грецияда 4:4, испанияда 2:2 тўплар нисбати юзага келганди. Қоидаларга кўра кўпроқ гол урган терма жамоа яъни Греция йўлланмани қўлга киритади.



Уларда ўзига хос ишонч ва куч пайдо бўлганди. Чорак финалда Грецияга юлдузли таркибга эга, Зидан етакчилигидаги Франция таслим этилади. Юнонлар ўз анъналарига содиқ қолган ҳолда рақибга ҳимоявий футбол таклиф қилади. Ўйинда Ангелос Харистеас киритган ягона гол ярим финал эшикларини очади. Мазкур босқичда мусобақани кўтаринки руҳда ўтказаётган Чехия терма жамоаси рақиб бўлади. Чехияликлар таркибида маълум ва машҳур Павел Недвед, тўпурар Милан Барош ва бошқа яхши савиядаги футболчилар ҳаракат қиларди. Ярим финалда ҳам ўтган учрашувдагидек сценарий такрорланади. Греция 105-дақиқада Троянос Деллас томонидан урилган гол ғалаба келтиради.

Финалда эса кутилганидек Луиш Фелиппе Сколари мураббийлик қилаётган, таркиби Грецияникига қараганда махоратли ва юлдузли ижрочилар Фигу, Деку, Паулета, Карвальоларга эга Португалия кутарди. Бош мураббий бразилиялик Сколари икки йил олдин Бразилияни жаҳон чемпиони қилганди. Бу сафар ҳам Португалия билан шоҳсупага кўтарилишга ва жамоани қитъада тенгсиз қилишга жуда яқин келганди.

Аммо, рақиб Грециядан бу пайтга келиб ҳар қандай натижа кутса бўларди. Икки финалчи Европа чемпионати гуруҳ босқичи биринчи турида учрашганди. Унда эса грецияликлар кичик 2:1 ҳисобида ғалабани ўзиники қилганди. Финал Лиссабондаги “Да Луж” аренасида ўтказилади. Португалия учрашувни ўз услубида ҳужумкор руҳда бошлайди. Қанотлардан Деку ва Роналдунинг юришлари анча ҳавфли тус олади. Бунга жавобан юнонлар ҳужум билан жавоб қайтаради. Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Харистеасга ҳимоячилар ҳалақит бериб қолишади. Иккинчи бўлимнинг 57-дақиқасида Греция учрашувдаги илк бурчак зарбасини ишлайди. Ўнг бурчакдан узатилган тўпни мусобақа давомида муҳим голларни киритган Ангелос Харистеас боши билан Рикарду қўриқлаётган дарвозани ишғол қилади.

Бутун турнирда тартибли футбол кўрсатишга уринган Греция шу тариқа Европа чемпионлигига эга чиқади. Бутун дунё нигоҳи уларга қаратилганди. Чунки, ўша чемпионатда Греция кучли тактик ҳимоявий ўйин ҳисобига барчадан устун келганди. Сколари беллашувдан кейинги матбуот анжуманида жуда қисқа гапирганди. “Улар ўзи яратган ягона вазиятдан гол урди. Бизда вазиятлар кўп бўлди, аммо гол уролмадик”. Дарҳақиқат, германиялик мутахассис Отто Рехагел жамоани уч йил давомида мусобақага тайёрлаганди. Буни унинг ўзи ҳам таъкидлаган. “Бугун уч йил давомида қилган мехнатларимиз самарасини кўрдингиз. Ҳозир саволларингизга жавоб бера олмайман. Чунки, йигитларни кириб ғалаба билан қутлашим лозим”. Мураббий ушбу жамоани 2010 йилга қадар бошқарди ва истеъфога чиқарилди.


Евро–2004. Финал
Португалия – Греция 0:1
04.07.2004. Лиссабон(Португалия). “Да Луж” стадиони. 62 865 томошабин
Бош ҳакам
: Маркус Мерак(Германия)

Гол: Ангелос Харистеас (57).

Португалия: Рикарду, Мигел (Паулу Феррейра, 43), Жорже Андраде, Рикарду Карвальо, Нуну Валенте, Коштинья (Руй Кошта, 61), Манише, Криштиану Роналду, Деку, Фигу, Паулета (Нуну Гомеш, 74).
Бош мураббий: Луиш Фелиппе Сколари (Бразилия)

Греция: Никополидис, Сейтаридис, Капсис, Деллас, Фиссас, Кацуранис, Загоракис, Басинас, Яннакопулос (Венетидис, 76), Вризас (Пападопулос, 81), Харистеас
Бош мураббий: Отто Рехагель (Германия)


Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика