RU

Последние новости

18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  9 18:21Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо". Таркиблар маълум  7 18:05Суперлига. "Хоразм" — "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  4 17:42"Хоффенхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  1 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  13 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  44 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  38 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  13 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  4 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  13 10:20Неймар яна жароҳат олди  6

ЕВРО-2000. Франция – Португалия учрашуви эсингиздами? Новости

ЕВРО-2000. Франция – Португалия учрашуви эсингиздами?

Бу ярим финал тўқнашуви бўлиб, ғалаба қозонган терма жамоани Европа чемпионати финали кутиб турарди.

Демак, Брюсселдаги ўйин тафсилотларини биргаликда кўриб чиқамиз. 

1984 йилги Европа чемпионати ярим финалидаги дуэлдан кейин, орадан 16 йил ўтгач, Франция ва Португалия терма жамоалари финал остонасида яна учрашишди. 

Франция амалдаги Жаҳон чемпиони сифатида ЕВРОни ютган тарихдаги ягона жамоага айланишни орзу қилади. Бельгия ва Нидерландияда бўлиб ўтган турнирда Роже Лемерр жамоаси гуруҳ босқичидаги иккита ўйиндан сўнг, чорак финалга чиқиш масаласини ҳал қилади. 1/8 финалда испанлар устидан 2:1 ҳисобида зафар қучишади. 

Французларни навбатда турнирни ажойиб ўтказган Португалия кутиб туради. Португаллар гуруҳда очко йўқотишмайди ва ҳеч қандай йўқотишларсиз етиб келади. 

Португалия 1984 йилги Европа чемпионати ярим финалида фарцузлардан (2:3 ҳисобида) аламли мағлубиятга учраган.  Улар бу учун қасос ола билганми? Брюсселдаги ўйин қуйида бу саволга аниқ жавоб беради.


Асосий ўйинчилар

Тьерри Анри: "Арсенал"нинг тезкор ҳужумчиси гарчи ҳали ўспирин бўлса-да, 1998 йилда бўлиб ўтган Жаҳон кубогида Франциянинг энг яхши мерганига айланганди. "Тўпчилар" сафидаги дебют мавсумида 26 марта рақиблар дарвозасини ишғол этиши билан биргаликда ЕВРО-2000 мусобақасида 2 та гол уради.

Нуну Гомеш: Португалияликларнинг асосий юлдузи Луиш Фигу эди, лекин қоида тариқасида голларни Гомеш урарди. ЕВРО-2000дан кейин "Фиорентина"га ўтган "Бенфика" ҳужумчиси ушбу Европа чемпионатида 3 та гол уради (шулардан 2 тасида туркларни ранжитган).

Зинедин Зидан: 1984 йилда Франция етакчиси Мишель Платини эди, бироқ 2000 йилда Зидан барчасини ўз гарданига олганди. Ўша Европа чемпионатида "Реал" ярим ҳимоячиси ҳар тарафлама ўзини намоён эта олган. У терма жамоа ўйинини назорат қилар, майдоннинг ҳар қандай қисмидан туриб жамоадошларини топа олар, моҳир техникаси ва нозик узатмалари билан ажралиб турарди. Шунингдек, Зидан "стандартлар"дан устамонлик билан фойдаланарди - исбот сифатида Испания билан баҳсдаги жарима зарбасини эслаш кифоя.

Нима содир бўлган?

Франция сардори Дидье Дешам терма жамоадаги 100-ўйинида ҳисобни очиши мумкин еди, аммо бунинг ўрнига тўпни тўғридан-тўғри Витор Байю томон тепади. 

19-дақиқада Нуну Гомешнинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган кутилмаган ва ажойиб зарбаси Фабьен Бартез дарвозасидан жой олади: 0-1. Португалияликдар шу тариқа ҳисобда олдинга чиқиб олади. 

Танаффусгача Анри деярди 11 метрлик масофадан гол уриб, ҳисобни тенглаштиради: 1-1.  

Иккинчи бўлимда Португалия вакили Абел Шавьернинг "иккинчи қават"дан йўллаган зарбасини Бартез қайтаради ва Францияни қутқариб қолади. Бу кўпчиликка худди 16 йил олдинги воқеани эслатади.

1984 йилда французлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса-да,  лекин бу сафар "олтин гол" қоидаси амалда эди, демакки, жамоалар қўшимча вақтда биттадан кўп гол ура олишмайди.

Вазият кескинлашиб боради, барчага қўшимча дақиқалардан кейинги пенальтилар серияси яқин қолгандек туюлади, аммо... Шавьер ўз жарима майдончасида тўпни қўл билан ўйнагани боис Португалия дарвозаси томон пенальти белгиланади. 

"Нуқта"га яқинлашган Зидан, пенальтини муваффақиятли амалга оширади: 2-1. Франция финалда!



Ўйиндан сўнг ким нима деган? 

Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Зинедин Зидан: "Тўп" нуқтада турганида, менда ҳеч қандай ўй йўқ эди.  Биз икки соат ўйнадик, анча куч йўқотдик. Оёқларим озроқ оғриётганига қарамасдан кучли зарба беришим шарт эди ва шундай қилдим".

Франция терма жамоаси ҳимоячиси Марсель Десайи: "Бугун бизга омад кулиб боқмади. Кучлироқ эканлигимизни исботлаш учун ҳамма нарсани қилдик. Ўз вақтида амалга оширилган ўзгаришлар бизга ёрдам берди".

Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Абел Шавьер: "Ҳаммамиз жуда хафамиз, чунки Португалия имижини ўзгартиришимиз керак эди. Аммо келажакда бизни янада кўпроқ ҳурмат қилишлари кераклигини исботладик".

Кейин нима бўлди?

Эртаси куни L'Équipe нашри "Олтин пенальти" номли мақолани чоп этди. Лемерр жамоаси шунчаки тўйхтаб қолмади. Роттердамда бўлиб ўтган ҳал қилувчи баҳсда Давид Трезегенинг "олтин голи" туфайли Италия 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратилди.

Португалияликларга келсак, тўрт йилдан кейин Европа чемпионати финалида улар Грецияга ютқазишди. Шунга қарамай, 2016 йилги ЕВРОда Португалия терма жамоаси ўзини кўрсатди, улар французлардан тўлақонли ўч олишга муваффақ бўлишди. Португаллар "Стад-де-Франс"да бўлиб ўтган 2016 йилги Европа чемпионати финалининг қўшимча вақтларида мезбонлар устидан ғалаба қозона олишди - 1:0. Бу Португалия терма жамоасининг йирик халқаро мусобақадаги илк ғалабаси эди.


Шерзод Нурматов тайёрлади. 


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика