RU

Последние новости

23:08ОЧЛ 2. "Шабаб Ал Аҳли" 0:2 ҳисобида орта бора туриб, якунда супер камбэк қайд этди. "Насаф" расман гуруҳда қолиб кетди  6 22:47Жамшид Искандеров "Навбаҳор"ни тарк этди(ми?)  8 22:37Рўзиқул Бердиев: "Мавсумнинг қайсидир қисмида 12 та мағлубиятсиз серия қайд этаётгандик, ҳозир эса кетма-кет тўртта мағлубият. Жуда ҳунук ҳолат"  39 21:51Тони Кроос "Golden boy" тақдимотида йил ўйинчиси мукофотига лойиқ кўрилди  4 21:2517 ёшли Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритди!  10 21:04ОЧЛ-2. "Насаф" чемпионликдан кейинги 4-ўйинида ҳам мағлуб бўлди  313 20:40Расман: "Интер Майами" Луис Суарес билан янги шартномани узайтирди  2 19:54Санья Мбаппе ҳақида: "Роналду "Реал"даги фаолиятини яхши бошламаган, Бенземанинг трансферини хато, Бекхэмникини эса омадсизлик деб аташган. Улар клуб афсоналарига айланишди"  5 19:26Моуринью: "Педри менда "Барселона"дан кўра кўпроқ таассурот қолдирди"  4 18:53Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритади. Бу ҳақда бугун эълон қилинади  2 18:30Азимжон Аҳмедов: "Андижон" билан ўзгача ҳисоб-китобимиз бор"  14 17:42Умарали Раҳмоналиев: "АПЛда ўйнашни хоҳлардим"  13 17:14Ўзимизнинг карикатура: Ақлдан озаётган Пеп  7 16:47Қаршида бугун ОЧЛ-2 ўйини бор. Стадиондан "қайноқ" суратлар  2 16:14"Гвардиола ҳар нарсада Мессини эслайди"  23

Евро-1984. Бир таймда 9 гол урган Испания, Зиданга "калла қўйишни" ўргатган француз ҳамда Конфуций ҳикматини айтиб, чемпионликдан сўнг бош мураббийликдан кетган мезбонлар устози ҳақида ҳикоя қиламиз Новости

Евро-1984. Бир таймда 9 гол урган Испания, Зиданга "калла қўйишни" ўргатган француз ҳамда Конфуций ҳикматини айтиб, чемпионликдан сўнг бош мураббийликдан кетган мезбонлар устози ҳақида ҳикоя қиламиз

Европа чемпионати тарихига оид қизиқарли маълумотлар билан таништириб боришда давом этамиз.

1984 йилги Европа чемпионати аввалги тўртта турнир сингари саралаш босқичидан бошланди. Унда 32 жамоа гуруҳларга бўлинган ҳолда иштирок этди. Жамоалар ҳар бир рақиб билан уй ва сафар ўйинларини ўтказишди, ғалаба учун икки, дуранг учун эса бир очко тақдим этилди.

Испания ва Нидерландия терма жамоалари финал босқичи йўлланмаси учун баҳслашаётган саралаш гуруҳида жанжал келиб чиқди. 

Испанлар якуний босқичга чиқиш учун гуруҳдаги сўнгги ўйинда Мальта терма жамоасини ўнта(!) тўп фарқи билан мағлуб этиши керак эди. Биринчи бўлимдан сўнг мальталиклар 1:3 ҳисобида ортда қолишаётганди. Аммо испанлар иккинчи бўлимда тўққизта гол уриб, 12:1 ҳисобида ғалаба қозонишди ва финал босқичига йўл олишди. 

Кейинчалик Нидерландия матбуоти шундай ёзди: Мальта терма жамоаси футболчилари кўчмас мулкни Испаниянинг қайси ҳудудидан олишди? 

Нидерландияликлар натижага дарҳол норозилик билдиришди, бироқ УEФА махсус комиссияси бундай мисли кўрилмаган натижада ғайриоддий нарсани кўрмади. 

Шунингдек, иштирокчи футболчилар Евро-1984'да либос ва бутсалар ишлаб чиқарувчи компаниялардан пул ишлашни бошлади.

Финал босқичи 12–27 июнь кунлари Франция яшил майдонларида ўтказилди. Французлар мезбонлик учун Германия билан кураш олиб борган.

Саккизта жамоа иштирокидаги дастлабки финал турнири еттита аренада ўтказилди. Очилиш ўйини ва финал Париждаги "Парк де Пренс" стадионида бўлиб ўтди. Бошқа учрашувларга "Велодром" (Марсель), "Жерлан" (Лион), "Жоффруа Гишар" (Сент-Этьен), "Феликс Боллар-Делелис" (Ланс), шунингдек, икки янги стадион "Божуар" (Нант) ва "Ла-Мено" (Страсбур) мезбонлик қилди.


Турнирнинг очилиш ўйини Франция ва Дания ўртасида ўтказилиб, Мишель Платинининг 78-дақиқада урган голи эвазига мезбонлар зафар қучди. Очилиш ўйинида оёғи синган даниялик ярим ҳимоячи Аллан Симонсен учун ҳам турнир муддатидан олдин якунланди. 


2006 йилги жаҳон чемпионати финалида Франция терма жамоаси етакчиси Зинедин Зиданнинг италиялик ҳимоячи Марко Матераццининг кўкрагига бош билан зарба берганини кўпчилик унутгани йўқ. Аммо бу воқеа янгилик эмасди. Гап шундаки, Евро-1984 гуруҳ босқичи очилиш баҳсида Франция ва Дания тўқнаш келди. Учрашувнинг 87-дақиқасида француз Мануэль Аморос рақиб футболчиси Жеспер Ольсен билан келишмовчилик натижасида унинг юзига бош билан зарба бергани учун майдондан четлатилди.


Шундан сўнг Платини Бельгия ва Югославияга қарши ўйинларда хет-трик қайд этди. Дания Бельгия ва Югославия устидан ғалаба қозониб, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади, Бельгия эса икки очко билан учинчи ўринни қўлга киритди. Югославия очкосиз қолганига қарамай, гуруҳнинг сўнгги ўйинида мезбонларни чўчитиб юборди, улар танаффусга қадар 1:0 ҳисобида олдинда боришди ва учрашув якунига олти дақиқа қолганида, Франциянинг 3:1 ҳисобидаги устунлигини битта голга қисқартирди. 1-гуруҳдаги ўйинлар ғайриоддий тарзда юқори натижага эришди ва олтита ўйинда 23 та гол киритилди.

Иккинчи гуруҳда эса Испания ва Португалия ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Амалдаги чемпиони Германия учинчи ўрин билан чекланиб, Руминия билан биргаликда гуруҳда қолиб кетди.

Ярим финалда Франция қўшимча бўлимлар тугашига атиги 1 дақиқа қолганда Платинининг голи эвазига 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Пенальтилар сериясига бўлган қўрқув ярим финалда Францияга Португалияни қўшимча дақиқаларда енгишига ёрдам берди. "Жан Тигана пенальтилар сериясида биз ҳеч қачон ғалаба қозонмаганимизни айтди (французлар икки йил муқаддам жаҳон чемпионати ярим финалида Германияга айнан пенальтилар сериясида ютқазиб қўйганди), биз буни эслаб қолдик ва пенальтилар сериясидан қочишга ҳаракат қилдик", деди Платини.

Ажабланарлиси, Португалия терма жамоаси штабида бир эмас, тўрт нафар мураббий фаолият олиб борган: Фернандо Кабрита, Хосе Аугусто, Антонио Мораис ва Тони. 

Испания ва Дания қарама-қаршилигида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида эса испанлар 5:4 ҳисобида устун келди.

"Парк де Пренс" стадиони мезбонлик қилган мусобақанинг ҳал қилувчи учрашувида Франция Испанияни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, қитъа чемпионлигини қўлга киритди. 

Финал олдидан кийиниш хонасида французлар бош мураббийи Мишель Идальго доскага тоғ суратини чизади ва "Чўққига чиқиш ва у ерга ўз байроғимизни қадаш учун бир қадам қолди, энг охирги ва энг қийин қадам", дейди. Шунингдек, у Қадимги Хитой мутафаккири ва файласуфи Конфуцийнинг ушбу жумласини ҳам ёзади: "Тоғнинг юқорисига келганингизда ҳам кўтарилишда давом этишингиз керак".

Финалнинг танаффус вақтида Парижда портлаш содир бўлди, шунга қарамай, хавфсизлик хизматлари огоҳлантирилиб, иккинчи бўлим кечиктирилмасдан бошланди.

57-дақиқада Платини жарима зарбасини амалга оширди, аммо испаниялик дарвозабон Луис Арконадо тўпни эгаллашда хатога йўл қўйиб, ҳисобни очилишига сабабчи бўлди. "Мен бошқача гол уришни афзал кўрган бўлардим, чунки Арконада ажойиб дарвозабон эди", дея афсусланиб эслади Мишель Платини. "Бу гол унинг учун шармандали ва оғриқли бўлди, мен дарвозабонга имкон қолдирмайдиган тарзда гол уришни хоҳлагандим".

Шундан сўнг, испанлар вазиятни ўнглай олмади. Учрашув сўнгида эса Бруно Беллоне ҳисобни ишончли кўринишга келтирди.

Евро-1984. Финал.

27 июнь 1984 йил. Париж. "Парк де Пренс" стадиони. 47 368 томошабин.

Франция — Испания — 2:0

Ҳакамлар: В. Христов, Д.Крхняк, И.Поучек (барчаси — Чехословакия).

Голлар: Платини, 57 (1:0); Беллон, 90 (2:0).

Франция: Батс, Баттистон (Аморос, 72), Ле Ру, Босси, Домерг, Жиресс, Тигана, Фернандес, Платини (сардор), Лякомб (Женгини, 80), Беллон.

Испания: Арконада (сардор), Уркиага, Салва (Роберто, 85), Гальего, Сеньор, Хулио-Альберто (Сарабия, 77), Виктор, Камачо, Франсиско, Сантильяна, Карраско.

Огоҳлантиришлар: Фернандес; Ле-Ру — Гальего, Карраско.

Четлатиш: Ле-Ру, 85.


Эртаси куни Mundo Deportivo ва бошқа испан газеталари французларни ўйинни сотиб олганликда айблаб, "Ҳакам энг яхши... франциялик футболчи эди", деб ёзди.

1980 йилда финал босқичида қатнашувчи жамоалар ошганидан бери фақатгина Франция ўз уйида ўтказилган Европа чемпионатида бош совринни қўлга киритди. Французлар йил давомида 12 та ўйин ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонишди.

Франциялик футболчи Мишель Платини турнирнинг финал босқичи давомида 9 та гол уриб, яққол тўпурарга айланди. Шунингдек, у бир мусобақада гол уриш бўйича рекордчига айланди. "Уч шерлар"нинг ўша вақтдаги ягона легионери бўлган "Ювентус" ярим ҳимоячиси Данияга қарши ўйинда голлари ҳисобини очди, кейин эса Бельгия ва Югославияга қарши кетма-кет икки ўйинда хет-трик қайд этди. Шунингдек, терма жамоа сардори Португалияга қарши ярим финал ва Испания билан финал тўқнашувида ҳам рақиблари дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Фақатгина португалиялик Криштиану Роналду Европа чемпионатларида голлар сони бўйича ундан ўзиб кетди.

Платини ўша йили бошқалардан мутлақо ажралиб турди ва "Олтин тўп"га яна бир маротаба лойиқлигини исботлади. Бироқ кейинги фаолиятида унинг характери баъзан зиддият ҳосил қиларди. У баъзи ўйинларда ўзидан кўра жамоадошларининг кўпроқ югуришини кутарди, фитнес мураббийининг кўрсатмаларини рад этарди ва кийиниш хонасида ошкора сигарет чекарди. Кейинчалик уч карра йилнинг энг яхши футболчиси Евро-1984 унинг фаолиятида у тўлиқ тайёр бўлган ягона мусобақа бўлганини таъкидлади.

Журналистлардан бири унга шундай савол беради: "Айт-чи, Мишель, сен қандай қилиб буюк футболчига айландинг?" Мишель чуқур нафас олганча, шундай жавоб берди: “Мен ҳеч кимдан тез югурмайман, ҳеч кимдан бақувват эмасман, ҳеч кимдан кучлироқ зарба бермайман...” Сўнгра у пешонасига ишора қилиб, кулги аралаш сўзини давом эттиради: "Эпчил оёқларингиз бўлиши мумкин, лекин мана бу йўқ бўлса, фойдасиз..."

1987 йилнинг 17 майида “Ювентус” ярим ҳимоячиси Мишель Платини фаолиятидаги сўнгги ўйиндан сўнг стадионни ёлғиз тарк этди. Хайрлашув учрашувидан сўнг у тамаки тутунини бурқситиб, шундай деди: "Бугун кечқурун 32 ёшимда вафот этдим..."

Қизиқ томони, бош мураббий Мишель Идальго фақатгина Франция терма жамоасида асосий лавозимда ишлаган, ундан аввал ва кейин эса ёрдамчи мураббий ва директор вазифаларини бажарган. Чемпионликдан сўнг Идальгонинг шуҳрати шунчалик ошиб кетдики, унга спорт вазири лавозими таклиф этилди, бироқ у буни рад этиб, терма жамоа директори лавозимини эгаллади, бош мураббийлик жиловини эса ёрдамчиси Анри Мишелга топширди. 

Рамзий терма жамоа: Харальд Шумахер (ГФР), Мортен Ольсен (Дания), Жоау Пинту (Португалия), Андреас Бреме (ГФР), Карл-Хайнц Ферстер (ГФР), Франк Арнесен (Дания), Ален Жиресc (Франция), Жан Тигана (Франция), Мишель Платини (Франция), Фернанду Шалана (Португалия), Руди Феллер (ГФР).


Россияга боришдан бош тортган Испания, етакчиларсиз қатнашган Франция ҳамда башоратчи шифокори билан ғолиб бўлган СССР — илк Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз

Ди Стефано, Пушкаш каби футболчиларни чақирмаган чемпион ҳамда кумуш медаллар учун ишдан ҳайдалган мураббий — иккинчи Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз

Танга ташлаш орқали финалчи аниқланган ҳамда ҳал қилувчи ўйини қайта ўтказилган Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз 

"Мерседес" "Запорожец"ни чангида қолдириб кетди — футбол мураббийи бўлишдан бошқа ҳамма ишни қилишга рози банк мутахассиси ғолиб бўлган Европа чемпионатини ёдга оламиз

"Паненка" зарбаси кашф этилган ҳамда кашанда мураббий билан рақиб либоси остида кубок кўтарган Евро-1976 чемпиони ҳақида ҳикоя қиламиз

Стадиондаги ур-тўполон, газ ишлатган полиция ҳамда Рим Папасининг башорати — жанжаллар гирдобидаги мамлакат мезбонлигида ўтган Европа чемпионатини ёдга оламиз  


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика