Эшитдик-да! Олимпиадага борадиган футболчи "Бунёдкор"га ўтмоқда
15 июл 18:35
Новости
Эшитдик-да! Олимпиадага борадиган футболчи "Бунёдкор"га ўтмоқда
"Бунёдкор" клуби иккинчи даврадан олдин ўз таркибини кучайтирмоқда.
Championat.asia сайти маълумотига кўра, ОКМК клубига тегишли бўлган ҳимоячи Асадбек Раҳимжонов мавсумнинг иккинчи қисмини "Бунёдкор" сафида ижарада ўтказади. Раҳимжонов биринчи даврада "Олимпик" таркибида ижарада ўйнаганди ва айни пайтда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида Францияда ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик олиб бормоқда.
Маълумот учун, 2004 йилда туғилган ҳимоячи бугунга қадар Ўзбекистон Суперлигасида жами 30 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди. Transfermarkt портали айни пайтда Раҳимжоновни 300 минг еврога баҳоламоқда.
Комментарии