RU

Последние новости

01:56Миллатлар лигаси. "Сўғдиёна" футболчиси иштирок этган баҳсда Уэльс зафар қучди, Украина дурангга рози бўлди ва бошқа натижалар  0 01:47Миллатлар лигаси. "Гигантлар тўқнашуви"да немисларнинг қўли баланд келди  2 01:44Миллатлар лигаси. Коло Муанининг голлари Францияга Бельгия устидан ғалабани тақдим қилди  0 01:40Миллатлар лигаси. Италия Исроилни йирик ҳисобда таслим қилди  5 01:21Гюндоган, Мюллер ва Нойер терма жамоа билан хайрлашишди  0 01:11Шченсни: "Мен қўрққан ягона футболчи Месси бўлган"  0 00:40Суперлига бош директори: "ЧЛнинг янги формати ўзини оқламаяпти"  2 22:56"Реал" "Байер"нинг 40 млн. евролик футболчисини сотиб олмоқчи  0 22:27ФФФ бренд ҳамкори: "Мухлислар Мбаппени ёқтиришмайди"  2 21:50МЮ йил бошида сотиб юборган футболчисини 20 млн. еврога қайтариб олади  4 20:50Ёмғирли ГАЛЕРЕЯ  6 20:41Бир йил футбол ўйнамаган Неймар ОЧЛ баҳсида майдонга тушиши мумкин  1 20:38Оллоберган Каримов: "Орзуларимдан бири амалга ошди. Аргентина билан муносиб ўйнадик"  1 20:20Англия футбол ассоциацияси Гвардиола билан боғланди, мураббий тез орада қарор қабул қилади  0 18:51Жамшид Искандеров: "Йигитлар эртанги ўйинга 100 фоиз тайёр!"  12

Эронлик ҳимоячи: "Бу баҳс сўнгги 7-8 йилдаги энг муҳим ўйинимиз бўлади" Новости

Эронлик ҳимоячи: "Бу баҳс сўнгги 7-8 йилдаги энг муҳим ўйинимиз бўлади"

Эрон терма жамоаси ҳимоячиси Пежман Монтазори Ўзбекистонга қарши бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 саралаш учрашувидан олдин Tasnim News агентлигига интервью берди.

"Бу ЖЧ-2018 йўлидаги энг қийин баҳслардан бири бўлади. Уларни жуда яхши биламиз ва икки ҳафта давомида Ўзбекистон терма жамоаси ўйинини таҳлил қилдик. Ҳаммамиз ижобий натижага умид қиляпмиз.

Сўнгги 4-5 йил давомида катта меҳнатни бажардик ва сафимизга қўшилган ёшлар, ҳозир тажрибали футболчиларга айланишган.

Жамоа тайёр, ҳимояда ишончли ва кучли ўйнаймиз. Биз эришишни истаган даражага етдик.

Сўнгги жаҳон чемпионатига тўхталадиган бўлсак, мундиалдаги иштирокимиз фаолиятимиздаги энг яхши хотираларимиздан бири ҳисобланади. Агар бу жаҳон чемпионатига чиқа олсак, мухлисларимиз биздан гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлашимизни исташади. Шу сабабли мундиалдаги асосий мақсадимиз гуруҳдан чиқиш ҳисобланади.

Бироқ бу ҳақда ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритгандан сўнг гапириш тўғри бўлади, чунки ҳозирча мундиал масаласини ҳал қилганимиз йўқ. Бу баҳс сўнгги 7-8 йилдаги энг муҳим ўйин бўлади, шу сабабли бор эътибор ушбу жангга қаратилади" - дейди Монтазори.

Рейтинг: -15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика