RU

Последние новости

23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  0 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  4 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   1 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00ЕЧЛ. "Қайрат" - "Реал" баҳси асосий таркиблари маълум!  53 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  38 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  11 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  4 19:20ЎФА нега жим?  12 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  10 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  26

Эрматов Ўзбекистон U-15 термаси билан учрашди Новости

Эрматов Ўзбекистон U-15 термаси билан учрашди

Хабарингиз бор, шу кунларда Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Зайниддин Тожиев бошчилигида Тошкентда йиғин ўтказди.

Жамоа олдида бир қатор муҳим турнирлар кутиб турибди. Хусусан, вакилларимиз Хорватияда бўлиб ўтадиган "Влатко Маркович" U-15 халқаро мусобақасида иштирок этади.

Кеча ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ушбу мусобақа олдидан тайёргарлик режалари билан танишиш, мураббийлар штаби ва футболчилар билан суҳбатлашиш мақсадида терма жамоа базасига ташриф буюрди. Учрашувда ЎФА томонидан футболчиларимизнинг олдинда турган турнирларга сифатли ва тизимли тайёргарлик кўришлари учун барча шароитлар яратиб берилиши маълум қилинди.

Равшан Эрматов футболчилар билан суҳбатда ҳар битта машғулотларга астойдил киришиш, турнирларга жиддий тайёргарлик кўриш, бунинг учун ҳар куни ўз устида ишлаш зарурлигини таъкидлаб, терма жамоа аъзоси бўлиш ҳар бир футболчи учун шараф эканлигига эътибор қаратди. Бу борада ҳозирданоқ профессионализм, интилиш ва меҳнатсеварликни ўзида мужассам қилиб бориш кераклигини айтди.

Зайниддин Тожиев бошчилигидаги мураббийлар штаби билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва имкониятлари хусусида суҳбатлашилди. Ҳар кунлик тайёргарликка замонавий ёндашиш, янги технологияларни жалб этиш, спорт тиббиёти, фармакология, витаминизация ва тикланиш жараёнига жиддий эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, "Влатко Маркович" халқаро турнирида умумий ҳисобда 8 та — Хорватия, Ўзбекистон, Ирландия, Босния ва Герцеговина, Уэльс, Болгария, Черногория, Шимолий Македония терма жамоаси иштирок этади. Вакилларимиз “А” гуруҳидан жой олган бўлиб, гуруҳда Хорватия, Ирландия ва Черногория терма жамоаларига қарши тўп суришади.

Жамоамизнинг дастлабки ўйини 11 май куни мезбон Хорватияга қарши ўтказилади.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика