RU

Последние новости

09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  4 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  2 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  0 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  1 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  12 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  6 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  4 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  5 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  107 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8

Эриксеннинг агенти: "Кристиан ҳазиллашяпти" Новости

Эриксеннинг агенти: "Кристиан ҳазиллашяпти"

Дания терма жамоаси ва "Интер" ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксеннинг агенти Мартин Шутс футболчининг соғлиғи ҳақида гапирди.

"Биз кеча эрталаб гаплашдик. У ҳазиллашарди, кайфияти яхши, ҳаммаси жойида эди.

Барчамиз унга нима бўлганини билишни истаймиз, ҳатто унинг ўзи ҳам буни ангай олгани йўқ. Шифокорлар чуқур текширувлар ўтказади, бу вақт талаб этади.

Кристиан жуда бахтли, чунки у атрофда инсонларнинг қанчалик муҳаббати борлигини тушунди. Унга бутун дунёдан хабарлар келиб тушди. Унга нафақат жамоадошларидан, балки мухлислардан келган хабарлар ҳам катта таассурот қолдирди.

Эриксен таслим бўлмайди. У ва унинг оиласи барчага миннатдорчилик билдиради. Ҳа, дунёнинг ярми биз билан эди — ҳамма хавотирланди.

Ҳозир Кристиан дам олиши керак, унинг хотини ва ота-онаси у билан бирга. Футболчи назорат остида, эҳтимол сешанба кунигача шифохонада қолади. У Бельгияга қарши ўйинда жамоадошларини қўллаб-қувватламоқчи", — дейди агент.

Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика