RU

Последние новости

10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   0 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  8 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  2

Энг зўр маросим Новости

Энг зўр маросим

Кеча Осиё Кубоги-2023га старт берилди.

Катар

Акрам Афиф - 45', Альмоэз Али - 56', Акрам Афиф - 90'

Кубок Азии. Группа A . Тур 1

12/01/2024, 21:00

0
:
3
Завершен

Ливан

Стадион: Lusail Stadium, 82490 зрителей

45'
90'
45'  Акрам Афиф
45'  Альмоэз Али
56'  Альмоэз Али
56'  Мохаммед Ваад
57'  Юсуф Абдурисаг (Исмаэль Мохаммад)
57'  Хассан Аль-Хайдос (Мустафа Машааль)
72'  Мохаммед Ваад (Хомам Ахмед)
78'  Альмоэз Али (Ахмед Алаэльдин)
79'  Абдулазиз Хатем (Яссем Абдулсаллам)
86'  Ахмед Алаэльдин
90'  Педро Мигель
90'  Акрам Афиф
51'  Mohamad Haidar
70'  Hassan Maatouk (Hilal El-Helwe)
70'  Waleed Shour (Hasan Srour)
70'  Mohamad Haidar (Omar Bugiel)
80'  Бассель Жради (Gabriel Bitar)
80'  Hasan Srour
87'  Nassar Nassar (Soony Saad)

Қатар ҳамда Ливан терма жамоалари иштирокидаги дастлабки беллашувдан олдин мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Шубҳасиз, бу мен шахсан қатнашган очилиш маросимлари ичида энг зўри. Қатар тадбирни топ даражада ўтказди. Унда турли қўшиқлар билан бирга асосий урғу театрлаштирилган чиқишга қаратилди. Унда "Калила ва Димна" (ҳинд эпоси)дан парчалар кўрсатилди. Маросимдаги ҳар бир иштирокчининг либослари алоҳида мавзу. Ҳайвонларнинг кийимлари ва бош қисми ҳаётдагидек чиққан, максимал ўхшатилган. Қойил! Маросим жозибали бўлиш билан бирга, унда Фаластинни қўллаб-қувватлашга ҳам катта эътибор қаратилди.

Очилиш маросимидаги либослар дунёга машҳур костюм дизайнер Диана Силерс томонидан яратилган. 67 ёшли Силерс хоним ўз ишининг ҳақиқий устаси эканлигига кеча бутун дунё яна бир бор ишонч ҳосил қилди.

Қирғизистон футбол иттифоқи бош котиби Нурдин Букуев (собиқ футзал ҳаками), ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳамда ЎФА вице-президентиОдил Аҳмедов ҳам кеча "Лусайл" стадионида эди.


Стадионда ОАВ вакиллари учун мўлжалланган медиа трибуна. Унда барча шароитлар яратиб берилган.


Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ал Тани стадионга кириб келганидан сўнг очилишнинг асосий қисми бошланди.


Ливанлик қўшиқчи Абеер Неҳми "Калила ва Димна"даги чўл гули "Танон" ролида чиқиш қилди. Қўшиқчининг либоси ва декорацияни қойиллатишибди.


Қатар очилиш маросими учун каттагина пул сарфлагани кўриниб турибди. Лекин, пулини оқлади)


Ҳайвонларнинг кийими ва бош қисми маскаси максимал реалликка ўхшатилган. Кўзлар ҳам жуда ўхшатилган. Тадбир иштирокчиларининг либослари учун алоҳида меҳр берилгани кўриниб турибди.


Маросимда Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ал Тани (ўртада), ФИФА президенти Жанни Инфантино (чапда) ва ОФК президенти Шайх Салмон (ўнгда) ҳам иштирок этишди.


Қатар термаси сардори Ҳассан Ал Ҳайдос Осиё кубоги қасамёдини қабул қилиш имкониятини Фаластин термаси сардорига топширди 

Қатар очилиш маросимида Фаластин мамлакатини қўллаб-қувватлади. Мусобақа қасамёдини Фаластин сардори Мусаб Ал Баттат миллий либосда қабул қилди. Ваҳоланки, бу ишни одатда мезбон жамоа сардори амалга оширади.

Ажойиб мушакбозлик эса тадбирни янада жозибали бўлишига ҳисса қўшди.


Қатар бир йил олдин Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди. Айнан мундиал тажрибаси уларга қитъа биринчилигини ҳам энг юқори даражада ўтказишга ёрдам бермоқда. ЖЧдаги методикаларни мамлакат ОКда ҳам қўлламоқда. Қатар учун ушбу мусобақада биринчи ўринга хавфсизлик қўйилган. Ҳар бир иштирокчи киши махсус бейжикларсиз керакли жойга кира олмайди. Футболчилар ва терма жамоа вакилларининг хавфсизлигига ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Ҳар бир жамоага икки нафардан хавфсизлик офицерлари бириктирилган. Ҳар бир жараён айнан хавфсизликка масъул инсонлар орқали амалга оширилади. Бу нарса ЖЧда ҳам қўлланган. Хуллас, мундиалдаги жуда катта тажриба Қатар мамлакатига қўл келмоқда. Ташкилотчилик борасида олдинги барча қитъа биринчиликлари ортда қолдирилмоқда, назаримда.

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ҳам Осиё Кубогидаги юришини бошлайди. Футболчиларимизга Сурияга қарши учрашувда омад ва зафар тилаб қоламиз. Стадиондан қайноқ суратлар ва лавҳаларни кутинг. Энг яхшиларини сизга илинамиз.

Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика