RU

Последние новости

07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  3 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  0 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  5 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  8 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  1 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  5 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  8 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  8 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  18 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0

Элмира Гуламова: «Футболчиларимиз жиддий назоратда» Новости

Элмира Гуламова: «Футболчиларимиз жиддий назоратда»

Амалдаги Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубоги соҳиби «Бунёдкор-W» бу йил ҳам ўз олдига юқори мақсадларни қўйган.

Элмира Гуламова шогирдлари ҳам карантин вақтида янги мавсумга тайёргарликни ўз уйларида давом эттирмоқда.

- Барча футболчиларга уй шароитида шуғулланишлари учун махсус машқларни вазифа қилиб берганмиз. Яна ҳам аниқроғи, машқлар индивидуал тарзда юклатилган. Ўйинчилар жиддий назоратда бўлиб туришибди. Қизлар ҳар куни ўтказган машғулотларини видеолавҳасини менга жўнатмоқда. Машғулотларни кўриб, муносабатимни билдиряпман. Ҳовлида истиқомат қиладиган шогирдларим ўзларига юклатилган вазифани ҳовлида, кўп қаватли хонадонларда яшайдиганлар имкон қадар ташқарига чиқиб, умумий ҳовлида бажаришмоқда. Имконияти йўқлар эса, хонадоннинг ўзида шуғулланишмоқда. Асосийси, ҳеч ким назоратдан четда қолаётгани йўқ. Барча бирдек шуғулланиб, формани ушлаб туришини қатъий назоратга олганмиз.

Карантин қачон тугашини билмаймиз. Табиийки, карантин қанча узоқ давом этса, янги мавсумнинг тақвими янада зичлашади. Гарчи ўйинлар оралиғи тиғизлашсада, мусобақа формати аввалгидек қолиши тарафдоримиз. Ҳеч нарсани ўзгартирмасдан, иштирокчиларни уй-сафар тизимида ўйнаш форматини қолдириш керак. Майли, турлар орасидаги кунлар қисқа бўлсин, лекин формат ўз жойида қолсин! Ҳозир барча бир ойдан буён уйда ўтиргани учун ўзида босимни ҳис қилмоқда. Шу босимни айнан кетма-кет ўтказиладиган ўйинлар орқали чиқариб ташланади. Турлар орасидаги кунлар 4-5 кун бўлишининг зиёни йўқ. Чемпионатни ноябрь ойида ҳам тугатсак бўлади, - дейди Элмира Гуламова.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика