RU

Последние новости

16:25Пролига. "Жайхун" - "Олимпик-Mobiuz" 2:0  1 16:00Миржалол Қосимов ҳеч қачон "Андижон"га ютқазмаган   5 14:54"Сўғдиёна" билан ўйиндан олдин "Нефтчи"да битта йўқотиш  2 14:40"Навбаҳор"га 3 та гол урган "Бухоро" футболчиси кейинги турда майдонга тушмайди  4 14:28"Қизилқум" – "Насаф" ўйинида пенальти белгиланиши керакмиди? Суперлиганинг 22-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  10 14:22Гвардиола "Арсенал"га қарши ўйин ҳақида: "Фаолиятимда ҳеч қачон бунчалик узоқ ҳимояланмаганмиз"  4 13:31Гол уриб, қизил карточка олган Экитике кечирим сўради  2 12:51Моуринью "Риу Аве" билан 1:1 ҳақида: "Бош ҳакамда ирода йўқ"  9 12:44ЎФФ президенти Миллий терма жамоа ўйинчилари билан учрашди  0 11:58Футзал. Бугун Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнайди  0 10:55Пролига. "Олимпик-Mobiuz" бугун Нукусда меҳмон бўлади  0 10:32МЮ қишда тажрибалироқ дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи  6 09:38"Ливерпуль" ҳужумчиси гол уриши билан қизил олди  0 09:10ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа билан ўтказишдан манфаатдор - манба  17 09:05Goal. 2026 йилги "Олтин тўп" даъвогарлар рейтингини тузди. Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби ТОП-5 да ҳам эмас  14

Мухлис Черчесовдан Шомуродовни Россия терма жамоасига жалб этишни талаб қилди?! Новости

Мухлис Черчесовдан Шомуродовни Россия терма жамоасига жалб этишни талаб қилди?!

Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов унга нотаниш бир инсон қўнғироқ қилиб "Локомотив" ҳужумчиси Фёдор Смоловнинг ўрнига "Ростов" форварди Элдор Шомуродовни термага жалб қилишни талаб қилганини айтди.

"Менга яқинда қўнғироқ қилишди ва жароҳатланган Смоловнинг ўрнига Шомуродовни чақиришимни сўрашди. Ким қўнғироқ қилганини очиғи билмайман, аммо у жиддий оҳангда гапирди. Мухлис менинг рақамимни қаердандир топиб олган ва суҳбат давомида менга иқтидорли ва энг яхши мерганни сезмаётганлигимни айтди. Мен ҳаммасини сабр билан эшитдим ва унга жавобан: "сиз ҳаммасини тўғри айтмоқдасиз, аммо энг асосийсини ҳисобга олмабсизда" дедим. Унга ҳурмат билан Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчисини чақира олмаслигимни айтдим. Афсуски, гаплашган одамимни юзини кўра олмадим, лекин унда гроссмейстерча пауза бор эди. Ҳазил, ҳаммаси ҳазил, ҳиссиётлар кўпинча онгни синдирадида", - дейди Черчесов.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов РПЛнинг жорий мавсумида 10та гол уришга эришди.

"Ростов" форварди 2015 йилдан буён Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда.

Рейтинг: +104   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика