RU

Последние новости

17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  1 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  13 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  1 15:25"Имишли" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  20 12:17Мауро Бразил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  5 11:52Эндрик "Реал"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  12 11:15"Интер" "Рома" юлдузини трансфер қилмоқчи  1 10:40Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум  1 10:12Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум  1 09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   12

Элдор Шомуродов: "Специя"дан кейинги манзил? Ҳозир фақат бир нарсани аниқ айта оламан..." Новости

Элдор Шомуродов: "Специя"дан кейинги манзил? Ҳозир фақат бир нарсани аниқ айта оламан..."

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркманистон билан учрашувга тайёргарликни давом эттирмоқда. Жамоанинг бугунги машғулотида Элдор Шомуродов иштирок этди.

Ўтган мавсумни "Рома" ва "Специя" сафида ўтказган ҳужумчи кейинги режалари ва олдиндаги баҳс ҳақида фикрларини билдирди. Маълумот учун, ҳужумчи "Специя" - "Верона" учрашуви сабаб Ўмонга қарши учрашувни ўтказиб юборган эди. 

"Кайфиятлар яхши, ҳаммаси жойида. Терма жамоамиз мусобақани яхши бошлади. Эндиликда кейинги ўйинга тайёргарликни олиб бормоқдамиз",- дейди Элдор Шомуродов

- "Специя"дан кейинги режаларингиз қандай? Йўналишингизни ўзгартирасизми? Манзил қаер Осиё ёки Европа?

- Ҳозир фақат бир нарсани аниқ айтишим мумкин, барча таътилга чиққан. Таътилдан сўнг "Рома"га қайтаман. Клуб билан шартномам бор. 

- "Рома"га қачон қайтасиз?

- Ҳали аниқ эмас. Июль ойининг 10 саналарига бўлса керак. 

- "Рома"да ярим мавсум камроқ, "Специя"да эса кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлдингиз. Қайси бири фойдалироқ бўлди?

- Иккисининг ҳам ўз ўрни бор. "Рома"даги машғулотларда олиб қараганда, дунёдаги энг кучли футболчилар билан шуғулланиб тажриба оласиз. Лекин футболчига барибир ўйин амалиёти керак. "Специя"да етарлича ўйин амалиётига эга бўлдим, деб ўйлайман. 

- Ҳозирги кунда ўз устингизда қанчалик ишламоқдасиз ва яна нималарни ўзингизга қабул қилишингиз керак?

- Футболчи нимагадир эришдим ва мен футболни юз фоиз тушунаман, деб ўйласа футболни тугатса ҳам бўлаверади. Менда ундай фикр йўқ. Ҳозир вазифам фақат ўз ишимни қилиш, ўрганиш, ўсишдан иборат. Қолганини худо хоҳласа келажакда кўрамиз. 

- Ўмон билан ўйинда Ўзбекистон анча вақтдан сўнг Элдор Шомуродовсиз ўйнади. Ўйинни кўрган бўлсангиз бу жараёнга фикрингизни айта оласизми?

- Ўзбекистон ажойиб ўйин ўтказди, бу ҳисобда ҳам акс этди. Терма жамоада чиройли ўйин кўрсатиб ғалабага эришиш энг катта ниятимиз. Машғулотларда қатнашаётган ёшларга келсак, албатта уларга қўлдан келганча ўргатиб қўллаб-қувватлаймиз.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика