RU

Последние новости

Элдор Шомуродов: "Саудия Арабистонидан учралган мағлубиятдан сўнг юзимиз ёруғ бўлиши керак эди" Новости

Элдор Шомуродов: "Саудия Арабистонидан учралган мағлубиятдан сўнг юзимиз ёруғ бўлиши керак эди"

ЖЧ-2022 ва ОК-2023 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Фаластин (2:0) баҳсидан сўнг терма жамоамиз ҳужумчиси Элдор Шомуродов ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

- Биринчи ўйинда бизга нималар етишмади деб ўйлайсиз?

- Биринчи учрашув учун баҳона қилиб бўлмайди. Тўғри, у ердаги қулайликлар яхшимас эди, аммо яккакурашларда имкониятни бой берган эдик.

- Бугунги ажойиб ғалабадан сўнг нималар дея оласиз?

- Фаластинга қарши ўйинда кўпроқ гол уришимиз керак эди ва Саудия Арабистонидан учралган мағлубиятдан сўнг юзимиз ёруғ бўлиши керак эди. Бугун ўйинда кўплаб вазиятлар бўлди. Муҳими ғалаба деб ўйлайман.

- 80-дақиқадан сўнг ўйинимиз қовушмади. Бунга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Бугун барибир яхшироқ ўйнадик. Тўпни кўпроқ ўзимизда сақлаб ўйнадик. Саудия Арабистони билан ўйинда айнан шу нарса бизда ўхшамаган эди.

Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика