RU

Последние новости

21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  8 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  30 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  9 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  45

Элдор Адҳамов: “Албатта, Суперлигага қайтамиз” Новости

Элдор Адҳамов: “Албатта, Суперлигага қайтамиз”

"Андижон" дарвозабони Элдор Адҳамов "Зомин" клубига қарши учрашув ҳақида фикр билдирди.

-  Дастлабки ўйинда натижа қониқарсиз бўлди. Бу борада нима деган бўлардингиз?

-  Раҳбариятдан ҳам, мухлислардан ҳам узр сўраймиз. Ўйинимиз ўхшамаганига келсак, футболда майда-чуйдалар бўлмайди. У ерда майдоннинг ўти баландроқ эди, биринчи таймда шамол ҳам қийнади. Мана шундай қилиб майдонга мослашгунимизча биринчи бўлим ўтиб кетиб қолди. Иккинчи таймда имкониятлар яратдик, фақат омадимиз келмади. Ҳеч қандай фожеа ясаш керак эмас. Биринчи учрашув бўлгани сабабли ҳаяжон бўлди. Хатолардан хулоса чиқариб, ҳаммани хурсанд қиламиз.

-  Дарвозабон сифатида вазифангизни бажариб, гол ўтказиб юбормадингиз. Лекин жамоангиз ғалаба қозона олмади. Бундай вазиятда қанчалик қониқиш ҳосил қилдингиз?

-  Биласизми, ҳеч ким ўз даражасида ўйин кўрсата олмади, деб ўйлайман. Балки рақибни яхши билмагандирмиз. Чунки “Зомин” ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасдик. Суперлигадан тушган жамоа сифатида про лигадаги савияни яхши билмасдик, бу ерда жамоалар кўпроқ ностандарт ўйнашади. Энг муҳими, мени дарвозамдан гол ўтказиб юбормаганимиз эмас, балки жамоамнинг ғалабасидир. 

-  Мухлисларга тилакларингиз...

-  Андижондан келиб бизни қўллаб-қувватлаганларга катта раҳмат. Биз ҳам курашдик, вазиятлар яратдик, лекин омадимиз чопмади. Рақибни ёмон ўйнади, дея олмайман. Биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсатишди. Боя айтдим, бундан фожеа ясаш керак эмас. Ҳали мавсум узоқ, барчаси олдинда. Кейинги ўйинлардан ғалабалар қозонишни бошлаймиз ва албатта Суперлигага қайтамиз.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика