RU

Последние новости

22:14ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистони - Япония. Асосий таркиблар маълум!  0 21:20БААга қарши ўйин олдидан термамизда жиддий йўқотиш  68 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон 0:0  21 21:04ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб қолган Эрон билан дуранг ўйнади  652 20:55ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея Амманда ишончли ғалаба қайд этди  2 20:30ЖЧ-2026 саралаши. Гуруҳимиздаги икки ўйиннинг асосий таркиблари маълум!  4 19:30Рауль мавсум охирида "Кастилья"дан кетади  0 18:47ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: "Ўзбекистоннинг 12-футболчиси" ўйинга тайёр   3 17:45ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - Эрон: Асосий таркиблар маълум  44 17:37Ўзбекистон - Эрон: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  3 17:28Саутгейт: "Яқин бир йилда мени кутманг"  2 17:00Сиаваш Ҳақназари: "Бугун очиқ ва ҳужумкор футбол гувоҳи бўламиз"  6 16:37"Манчестер Юнайтед" Франция терма жамоаси ҳужумчисига қизиқмоқда  2 16:22ЖЧ-2026 саралаши. Австралия иродали ғалабага эришди   1 15:10"Манчестер Сити" Эдерсонга ўринбосар топди  0

Элбек Тўлқинов: “Чемпионлик охирги турларга қадар давом этади деб ўйлайман” Новости

Элбек Тўлқинов: “Чемпионлик охирги турларга қадар давом этади деб ўйлайман”

Футзал бўйича Олий лиганинг 6-тур учрашувлари якунланди.

Ортда қолган турда “Хуахин-Жиззах” 100 фоизлик натижа қайд этган ҳолда пешқадам бўлиб олди. Шу борада жамоа етакчи футболчиси Элбек Тўлқинов фикрларига қулоқ тутдик. 

“Ортда қолган 6-турдан жуда яхши таассуротлар қолди. Чунки биз ўтказган учта ўйинимизда ҳам муваффақиятга эришдик ва юз фоизлик натижа қайд этдик. Бунга осонликча эришганимизча йўқ. Ҳар бир рақибимиз жуда яхши ўйнади ва қаршиилик қилди. 

Мисол учун мен “Максам-Чирчиқ”да ўйнаган вақтимда ҳам кучлироқ жамоаларга бошқача кайфиятда ўйинга тайёрланардик. Бу эса натижасини берарди. 6-турда АГМК ва “Локомотив” жамоаларининг очко йўқотишини кутмагандим. Лекин бу ўйин ва унда ҳар нарса бўлиши мумкин. 

Чемпионлик учун кураш сўнгги турларга қадар давом этади деб ўйлайман. Жамоанинг мақсади ғолибликни қўлга киритиш ҳисобланади. Буни амалга ошириш учун очко йўқотмаслигимиз жуда муҳим”, - дея сўзини якунлади Тўлқинов.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика