RU

Последние новости

14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  2 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  3 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  4 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   7 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  22 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4

Эктор Купер: "Ўзбекистонга қарши учрашувда яхши ўйин кўрсатишимизга умид қиламан" Новости

Эктор Купер: "Ўзбекистонга қарши учрашувда яхши ўйин кўрсатишимизга умид қиламан"

Осиё кубогида иштирок этиш учун Қатарга етиб борган Сурия термаси бош мураббийи Эктор Купер мусобақадан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз ушбу мусобақага жуда кўп таёргарлик кўрдик. Жамоани ривожлантиришга ҳаракат қилдик. Бугунга келиб, энг камида тайёргарлигимиз яхши, деб айта оламан. Футболда ҳеч нарса кафолатланмаган. Биз бошқа жамоаларга қарши курашишимиз керак. Улар ҳам худди биз истаган нарсани хоҳлашади. Айнан шу нарса футболнинг асоси ҳисобланади. Бироқ, бизда ўзимизга ишонч етарли. Биринчи учрашувда яхши ўйин кўрсатишимизга умид қиламан. 

Ушбу мусобақага янги ўйинчиларни ҳам жалб қилдик, уларни аввалдан кузатиб юргандик, албатта. Бу янги ўйинчилар жамоага наф келтиришига ишонаман. Жароҳат ёки бошқа муаммо юз берса, бир-бирини ўрнини босадиган футболчиларимиз етарли", -дейди Эктор Купер.

Маълумот учун, Сурия терма жамоаси Осиё кубогидаги илк учрашувини Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўтказади. Ушбу учрашув 13 январь куни, Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика