RU

Последние новости

22:38Эрон терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўтказган машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:19Дисквалификация муддати қисқарган Поль Погбанинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  2 21:38Тен Хаг "Манчестер Юнайтед" машғулот базасида баланд девор қурдирди. У машғулотларини бегона кўзлардан беркитмоқчи  6 21:10Жозе Моуринью Арда Гюлерни жамоасига олиб келмоқчи  4 20:47Россия термаси октябрь ойидаги ФИФА кунларида ўйин ўтказмайди. Ўйинчилар очиқ машғулот ўтказиб, клубларига қайтишади  8 20:21Расман: "Сўғдиёна" жамоанинг асосий ўйинчиси билан шартномани узайтирди  4 19:56Англия футбол ассоциацияси Пакетани футболдан умрбод четлатишга чақирмоқда  4 19:31Шайхлар "Сент-Жеймс Парк" стадионини реконструкция қилиш учун 1 млрд фунт сармоя киритади  1 19:02Нико Уильямс жароҳати сабаб Испания терма жамоаси ўйинларини ўтказиб юборади  1 18:39Ўзбекистон МТЖ Эронга қарши ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  23 18:21"Футбол олами". Фарғонадаги "Аср финали" қандай ўтди?   9 18:13Аббос Файзуллаев: "Таркибимиздаги барча футболчилар ўз чемпионатларида яхши формага кириб олишди. Бу бизга анча қўл келади"  5 17:39ПСЖда можаро: футболчилар Луис Энрикенинг тактикасидан норози  1 17:12Сердар Азмун: "Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги маротаба бизга жиддий муаммо туғдирганига 12 йил вақт бўлди"  49 16:58Икки турда максимал натижа: Эрон устидан тарихий ғалабага эришамиз(ми)?  10

Эксперт фикри. Санжар Асқаралиев: "Нефтчи" Суперлигага бир қадам қолганда ўз оёғига ўзи болта урди. Бу тўқнашувда "Андижон"нинг имконияти юқори" Новости

Эксперт фикри. Санжар Асқаралиев: "Нефтчи" Суперлигага бир қадам қолганда ўз оёғига ўзи болта урди. Бу тўқнашувда "Андижон"нинг имконияти юқори"

Маълум муддатли танаффусдан сўнг "Эксперт фикри" рукнимиз яна эътиборингиз марказида.

Ўтган давр мобайнида футболимизда диққатга арзигулик воқеалар, қизиқарли жараёнлар юз берди. Суперлига - 2020 учрашувлари якунига етганидан сўнг "Турон" - "Нефтчи" ўйини катта саҳнага чиқди, олдинда бизни яна бир яхши маънодаги "жанг" кутмоқда. Бу 15 декабрь куни бўлиб ўтиши кутилаётган "Нефтчи" - "Андижон" учрашувидир. Биз эса мазкур беллашув олдидан икки жамоа сафида тўп тепган Санжар Асқаралиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Охирги ўйинларда "Андижон" агрессив, "Нефтчи" эса бўш ўйнамоқда"

"Тўғриси икки жамоа мен учун бегона эмас. Ўз вақтида бу жамоаларда тўп тепганман. Лекин ҳозирги вақтда "Андижон" агрессив ва "мобильни" ўйнамоқда. Масалан "Насаф" билан баҳсда жуда яхши ўйин кўрсатишди. Футболчилар тезкорлик билан ҳаракат қилярти, вазиятлар яратмоқда. "Нефтчи" эса охирги ўйинларни бўшроқ ўтказмоқда. Уларнинг "Динамо" ва "Турон" билан ўйинларини кўрдим. Менинг фикримча ушбу тўқнашувда "Андижон"нинг имкониятлари юқорироқ. Боз устига "Нефтчи" таркибида бир қатор жиддий йўқотишлар бор. Бу ҳам ўз таъсирини кўрсатиши аниқ. Аслида "Нефтчи" Суперлигага бир қадам қолганда ўзининг оёғига ўзи "болта" урди".

"Юрий Саркисяннинг ҳурмати жойига қўйилиши керак"

"Мен бу борада ҳозирга қадар гапириб келаман. Юрий Вазгеновични Фарғонага чақириб дуосини олиш ва ҳурматини жойига қўйиш керак. Керак бўлса битта чопон кийдириб катта тантана билан кузатилиши ёки "Нефтчи"да бирор лавозимда иш бериш зарур. Лоақал маслаҳатчи бўлиб фаолият олиб борса ҳам катта фойдаси тегади. Бўлмаса Фарғона футболининг иши юришмай юраверади".


Шунинг баробарида Санжар Асқаралиев Суперлига - 2020 баҳслари ҳақида ҳам фикрини билдириб ўтди.

"Дарҳақиқат, айни пайтда "Пахтакор" ўйин томонлама ҳам, проффессионаллик даражасидан ҳам қолганлардан бир бош устун. "Насаф"ни совриндорлар қаторида кўриб очиғи хурсанд бўлдим. Академия тарбияланувчилари билан кумуш медалларни қўлга киритди ва Ўзбекистонда "Пахтакор"дан кейинги жамоа бўлди. Албатта бу ёмон натижа эмас. Биз тўп тепган даврда жамоалар қолаверса футбол ҳам бошқача эди. Айрим пайтларда телевизордан Ўзбекистон чемпионатини ҳам кўргим келмайди. Интрига йўқ, қизиқ эмаслигидан бошқа каналга оламан. Водий жамоалари орасидан "Қўқон-1912" бу йил яхши иштирок этди. "Навбаҳор"дан кўп нарса кутгандим. Чунки, мазкур жамоанинг таркибидаги барча футболчилар юқори савиядаги юлдуз ўйинчилар ҳисобланади. "Андижон" эса муаммолари тугагач яхши жамоа бўлиб қолади. Кўп нарса маблағга бориб тақалади".

Абдулазиз Искандаров тайёрлади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика